Life Style
16.02.2026
1 000

Меҳнат муносабатлари тизимида ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Бу жараёнда ходимлар вакиллари — касаба уюшмалари ёки ходимлар томонидан сайланган бошқа вакиллик органлари алоҳида ўрин тутади. Улар иш берувчи билан муносабатларда ходимларнинг жамоавий манфаатларини ифода этиш, меҳнат шартлари, иш ҳақи, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда ижтимоий кафолатлар билан боғлиқ масалаларда ходимлар номидан иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.
Шу боис, меҳнат қонунчилигида ходимлар вакилларининг ҳуқуқий мақоми, ваколатлари ҳамда фаолиятига доир аниқ нормалар белгиланган бўлиб, улар орқали меҳнат муносабатларида ижтимоий адолат ва мувозанат таъминланади.
Ходимларнинг вакиллари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
— жамоа музокараларини олиб бориш, жамоа келишувларини, жамоа шартномаларини тузиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
— ижтимоий шерикликнинг турли даражаларида ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш масалаларини ҳал қилишда иштирок этиш;
— ташкилотнинг ички норматив ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда эса иш берувчи томонидан тегишли ички ҳужжат қабул қилинишига ўз розилигини ёки норозилигини билдириш;
— меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, ходимларнинг вакиллари билан келишилган ҳолда қабул қилинган ички ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
— иш берувчиларга, уларнинг вакилларига меҳнат тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш;
— ваколатли давлат органларига ходимларни оммавий равишда ишдан озод этишни тўхтатиш тўғрисида таклифлар киритиш;
— меҳнат масалалари, ташкилотнинг фаолияти, бошқа ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича зарур ахборот олиш;
— иш жойларига монеликсиз ташриф буюриш, иш берувчилардан, уларнинг вакилларидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун зарур маълумотларни олиш;
— меҳнат низоларини ҳал этиш (тартибга солиш) органларида ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш;
— иш берувчининг ва у ваколат берган шахсларнинг қарорлари устидан, агар улар қонунчиликка ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга зид бўлса ёхуд ходимларнинг ҳуқуқларини бошқача тарзда бузадиган бўлса, судга шикоят қилиш;
— агар ходимларнинг ижтимоий-меҳнат муносабатларидаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бошқа ҳаракатлар қонунчиликка зид бўлмаса, уларни ҳам амалга ошириш.
Ходимларнинг вакиллари томонидан ҳуқуқларни амалга ошириш иш берувчиларнинг иш самарадорлигини пасайтирмаслиги, уларнинг белгиланган иш тартиби ва режимини бузмаслиги керак.
Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Муддатли тўловга оид талаблар: нималар ўзгарди?
Муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчининг мажбуриятининг энг кўп муддати 12 ой этиб белгиланди.
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Даромадни яшириш қандай оқибатларга олиб келади?
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 174-моддасида солиқларни ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш учун жавобгарлик белгиланган.