Ҳуқуқ
19.08.2024
1 371

Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар орқали кўплаб ёлғон ахборот тарқатиш ҳолатлари учрамоқда.
Бунинг натижасида фуқароларга, шу билан бирга, жамоат тартибига ва хавфсизлигига жиддий зарар етмоқда.
Шахс ҳақида уни обрўсизлантириш мақсадида ўз асосини топмаган ахборот тарқатганлик учун ҳам қонунчиликда жавобгарлик белгиланган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддасида ҳамда Жиноят кодексининг 139-моддасида туҳмат, яъни, била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.
Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, ёлғон хабар тарқатганлик учун қонунчиликда фуқаровий жавобгарлик ҳам келиб чиқиши мумкин. Хусусан, маънавий зарар шахснинг ор-номуси, шаъни ва қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса, уни етказувчининг айбидан қатъи газар қопланиши лозимлиги Фуқаролик кодексининг 1021-моддасида кўрсатиб ўтилган.
Ёлғон хабарлар тарқалишини олдини олиш ва уни тарқатган шахсларни жавобгарликка тортиш мақсадида 2020 йил 25 декабрь куни қабул қилинган ЎРҚ 658-сон Қонуни билан ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202 (2) моддасига кўра жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан, ОАВ, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш БҲМнинг 50 (17 млн сўм) бараваридан 100 (34 млн сўм) бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 244 (6) моддасига мувофиқ маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳам ушбу хатти-ҳаракатлар такрор содир этилса, БҲМнинг 200 бараваригача (68 млн сўм) миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.
Улашиш:
Бошқалар
Уйини сотган одам ҳам солиқ тўлайдими?
Бу норма фуқароларни узоқ муддатли мулкдорликка рағбатлантириш ва ортиқча солиқ юкини камайтириш мақсадида жорий этилган.
Вояга етмаганлар меҳнати: муҳим қоидалар
Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ, умумий қоида бўйича ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.
Ёлғон ахборот тарқатиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Текширилмаган ёки атайлаб бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш жавобгарлик белгиланган.
Рейс кечиктирилса қандай ҳуқуқларингиз бор?
Рейснинг кечиктирилиши йўловчилар учун турли ноқулайликларни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолатлардан бири ҳисобланади.