currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЁнғин оқибатида фуқароларга етказилган зарар қандай қопланади?

Ёнғин оқибатида фуқароларга етказилган зарар қандай қопланади?

Ҳуқуқ

calendar

03.02.2026

eye

37

Ёнғин оқибатида фуқароларга етказилган зарар қандай қопланади?

Одамларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига, юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг мол-мулкига, шунингдек атроф табиий муҳитга зарар етказиши мумкин бўлган, олдиндан башорат қилиш ёки назорат қилиш имкони бўлмаган ҳолатлар инсон ҳаётида учраб туради. Мазкур ҳолатлар оқибатида турли хил моддий ва номоддий зарарлар юзага келади.

Хусусан, йирик ёнғинлар табиий офат даражасида содир бўлиши мумкин бўлиб, улар табиий хусусиятга эга фавқулодда вазият сифатида баҳоланади ҳамда одамларнинг ҳалок бўлишига, соғлиғига ва атроф-муҳитга зарар етказилишига, шунингдек катта миқдордаги моддий йўқотишларга олиб келади.

Жисмоний шахсларнинг соғлиғи ва мол-мулкига табиий офатлар оқибатида етказилган зарарни қоплаш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ белгиланади ҳамда зарар етказилган барча ҳолатлар давлат томонидан чуқур ўрганиб чиқилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрдаги 747-сон қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, табиий офат кўламига қараб фавқулодда вазиятни эътироф этиш ва уни бартараф этиш тўғрисидаги қарорлар тегишли ҳудудий комиссиялар ҳамда Ҳукумат комиссияси томонидан қабул қилинади.

Шундан келиб чиқиб юз берган ҳодисага «табиий офат» ва «фавқулодда вазият» тушунчаларига ушбу низомда берилган таърифга асосан баҳо берилади. Ушбу тушунчалар қуйидагича келтирилади:

Табиий офат — бу табиий хусусиятга эга фавқулодда вазият бўлиб, у одамларнинг ҳалок бўлишига, уларнинг соғлиғига, атроф-муҳитга зарар етказилишига ҳамда жиддий моддий йўқотишларга олиб келади;

Фавқулодда вазият — авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса ёки бошқа офатлар оқибатида муайян ҳудудда юзага келадиган ҳолатдир.

Ҳодиса юзасидан жараёнлар қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

1. Ҳодиса содир бўлганда, юқорида қайд этилган комиссиялар томонидан вазият ўрганиб чиқилади.

2. Комиссия томонидан ҳодиса расман «фавқулодда вазият» (табиий офат) деб эътироф этилгандан сўнг, зарарни қоплаш жараёни бошланади.

3. Зарарни қоплаш учун асос ҳудудий комиссияларнинг тақдимномаларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар (туманлар ва шаҳарлар) ҳокимларининг қарорлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши ҳисобланади.

Шунингдек, йирик кўламдаги ёнғин содир бўлиши ҳодисанинг «фавқулодда вазият» (табиий офат) сифатида эътироф этилишига асос бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, фуқаролар ёнғин оқибатида уларнинг соғлиғи ва мол-мулкига етказилган зарарнинг белгиланган тартибда қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 3 февралдаги 13-сон қарори билан тасдиқланган «Ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш, шунингдек ёнғинларга доир ахборотни тўплаш ҳамда ўзаро алмашиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ, мулкий зарар ёнғин натижасида бевосита етказилган талафотлар, жумладан биноларнинг нобуд бўлиши ва мол-мулкнинг зарарланиши миқдоридан келиб чиқиб аниқланади.

Агар ёнғин савдо маркази маъмурияти ёки бошқа шахслар томонидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши оқибатида келиб чиққан бўлса, етказилган зарар айбдор томон — юридик ёки жисмоний шахс томонидан қопланади.

Табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, табиий офат натижасида фуқаролар ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган ҳолларда, давлат томонидан бир марталик моддий ёрдам тўланиши назарда тутилган.

Хусусан, ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига (турмуш ўртоғи, фарзандлари, ота-оналари ҳамда қарамоғида бўлган шахсларга) ҳар бир оила аъзосига тенг улушда базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдорида;

— оғир тан жароҳати олган шахсларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари;

— ўртача оғирликдаги тан жароҳати олган шахсларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари;

— енгил тан жароҳати олган шахсларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам тўланади.

Моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш билан боғлиқ амалий жараёнлар қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Ариза бериш тартиби: жабрланган шахс ёки вафот этган фуқаронинг яқин қариндошлари табиий офат содир бўлган кундан бошлаб 30 кун муддат ичида Ишчи гуруҳга белгиланган шаклда ариза билан мурожаат этиши лозим. Агар жабрланган шахс компенсация тўловлари амалга оширилгунига қадар вафот этса, унга тегишли бўлган моддий ёрдам суммаси меросхўрларга тенг улушларда ўтказилади;

Тўловларни амалга ошириш муддати: ҳудудий комиссия томонидан тақдимнома киритилган кундан бошлаб, моддий ёрдам тўловлари 30 кун ичида амалга оширилиши шарт.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, табиий офатлар оқибатида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш механизми Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида аниқ ва тизимли тарзда белгиланган. Мазкур тартиб давлатнинг инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш, жабрланган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган муҳим ҳуқуқий кафолат сифатида намоён бўлади. Белгиланган муддатлар ва миқдорларнинг қатъийлиги эса мазкур ёрдамнинг ўз вақтида ва адолатли амалга оширилишини таъминлашга хизмат қилади.

Ахрор Казаков,
"Адолат" МҲАМ масъул ходими

Улашиш:

Бошқалар

8-январ 2026, 06:06
949

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
896

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.


12-январ 2026, 05:47
861

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа  режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.


7-январ 2026, 05:23
835

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.