Life Style
14.09.2026
21

Тадбиркорлик фаолияти учун бино ва иншоотларни қуриш, таъмирлаш ҳамда жиҳозлашга базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 000 бараваригача миқдорда қарз ажратилади.
Асосий шартлар:
— қарз 3 йилгача муддатга, 1 йилгача имтиёзли давр билан ажратилади;
— маблағлар бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан берилади;
— қарз олувчи тадбиркорлик субъекти камида 24 ой фаолият юритган бўлиши керак;
— сўнгги 6 ой давомида барқарорлик рейтинги камида «БББ» (76–85 балл) бўлиши лозим;
— ажратиладиган маблағнинг камида 125 фоизи миқдорида мол-мулк гарови тақдим этилади;
— корхона устав фонди (устав капитали)нинг камида 50 фоизи ёш Ўзбекистон фуқаросига тегишли бўлиши;
— яратиладиган иш ўринларининг камида 50 фоизига ёшларни, жумладан, «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларни ишга жойлаштиришни назарда тутувчи лойиҳани амалга ошириши керак бўлади.
Бундан ташқари маблағлардан фақат белгиланган мақсадда фойдаланилиши назорат қилинади. Талаблар бузилган ёки қарз ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда, уни муддатидан олдин ундириш чоралари кўрилиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Муддатли тўловга оид талаблар: нималар ўзгарди?
Муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчининг мажбуриятининг энг кўп муддати 12 ой этиб белгиланди.
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Даромадни яшириш қандай оқибатларга олиб келади?
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 174-моддасида солиқларни ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш учун жавобгарлик белгиланган.