currencies image

12 557,56 UZS

34,15

usd

currencies image

14 809,13 UZS

12,57

eur

currencies image

159,44 UZS

0,74

ru



АсосийЯнгиликлар“Ёшлар дафтари” ҳақида нималарни биласиз?

“Ёшлар дафтари” ҳақида нималарни биласиз?

Ҳуқуқ

calendar

17.04.2024

eye

814

“Ёшлар дафтари” ҳақида нималарни биласиз?© Фото: hudud24.uz

“Ёшлар дафтари” — ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган, ишсиз ёшларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси.

“Ёшлар дафтари”га 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган қуйидаги тоифадаги ёшлар киритилади;

·    оила аъзоси “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ёки “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган;

·    ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган;

·    боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган;

·    ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган;

·    ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз;

·    И ёки ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган;

·    фарзандида И ёки ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган;

·    жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган;

·    ота-онасидан бирида И ёки ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида И ёки ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган;

·    юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган;

·    зўравонлик ва эксплуатасия, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган;

·    «Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган;

·    ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган;

·    даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар;

·    жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган;

·    муайян яшаш жойига эга бўлмаган;

·    психологик маслаҳатга муҳтож;

·    никоҳи қайд этилганига 3 йилдан ошмаган ёш оила;

·    деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган;

·    ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади.

 “Ёшлар дафтари”га киритилган ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёш фуқарога фаолиятини амалга ошираётган нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларининг бир йилда БҲМнинг 25 бараваригача қисми қоплаб берилиши мумкин.

        “Ёшлар дафтари”га киритилган оилалар фарзандларининг мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларини тўлаб бериш «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда амалга оширилади.

        “Ёшлар дафтари”га киритилган ёш оилаларнинг секторлар раҳбарларига ва Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларига берган аризасига мувофиқ, уларга 12 ойгача турар жой учун ижара компенсасияси ҳар ойда БҲМнинг 3 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб берилиши мумкин.

        “Ёшлар дафтари”дан қуйидаги ҳолларда чиқарилади:

·    бандлиги таъминланган ёки доимий даромад манбаига эга бўлганда;

·    тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатлар белгиланган тартибда тўлаб берилганда;

·    тадбиркорлик фаолияти ҳамда ўзини ўзи банд қилиш мақсадида нотурар жойнинг ижара харажатлари қопланганда ёки мазкур фаолият учун зарур бўлган асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратилганда;

·    турар жой ижара компенсасияси белгиланган тартибда тўлаб берилганда;

·    малакали тиббий хизмат кўрсатилганда;

·    тўлиқ давлат таъминотига олинганда;

·    аниқланган бошқа муаммолари қонуний ҳал этилганда;

·    ўз аризасига кўра;

·    “Ёшлар дафтари”га ноқонуний киритиш ҳолати аниқланганда;

·    бошқа давлатларга ишлаш ёки доимий яшаш учун чиқиб кетганда;

·    суднинг озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи ҳукми қонуний кучга кирганда;

·    аризачига кўмак бериш бўйича иш олиб бориш имконини бермайдиган бошқа ҳолатлар юзага келганда;

·    аризачи вафот этган тақдирда.

Доимий ва вақтинча яшаш учун республиканинг бошқа ҳудудига кўчиб ўтганда, доимий яшаш ва вақтинча турар жойи бўйича рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмасдан «Ёшлар дафтари»га тегишли ўзгартиришлар киритилади.

 

Когон туман адлия бўлими бошлиғи У.Тўхтаев

Улашиш:

Бошқалар

24-июн 2025, 07:55
14 514

1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб

Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?


26-июн 2025, 05:30
1 180

Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим

Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.


13-июн 2025, 12:17
495

Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш учун муҳим қоидалар

Улушдорнинг объектга бўлган мулк ҳуқуқи кадастр органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.


17-июн 2025, 07:53
427

Тарафлардан бири судда иштирок этмаганда никоҳни бекор қилиш тартиби

Эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш тўғрисида ёки уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо бўлган тақдирда эр-хотин ёки улардан бири никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.

Мавзуга доир янгиликлар: