currencies image

12 557,56 UZS

34,15

usd

currencies image

14 809,13 UZS

12,57

eur

currencies image

159,44 UZS

0,74

ru



АсосийЯнгиликларИжодкор ёшлар янги фанларга ўқитилади

Ижодкор ёшлар янги фанларга ўқитилади

Ўзбекистон

calendar

17.04.2024

eye

701

Ижодкор ёшлар янги фанларга ўқитилади© Фото: hudud24.uz

Президентнинг 01.04.2024 йилдагиИжод мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-147-сон қарори қабул қилинди.

 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактабларида:

  • ижтимоий ва ижодий фаол, кенг жамоатчилик ўртасида обрў-эътибор қозонган адиблар ва жамоат арбоблари иштирокида маҳорат дарслари ўтказилади;
  • маҳорат дарслари учун тўланадиган бир марталик тўлов Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан, уларнинг хизмат сафари билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан амалга оширилади;
  • жаҳон адабиётининг дурдона асарларини ўзбек тилига бадиий таржима қилиш мақсадидаЁш таржимонларклублари фаолияти йўлга қўйилади;
  • мумтоз адабиётимиз, жумладан, жадид маърифатпарварларининг Ватанимиз тарихида чуқур из қолдирган бой илмий меросини ўрганиш мақсадида амалдаги таянч ўқув режаси доирасида «Матншунослик» дарслари ташкил этилади;
  • ҳар йили икки маротаба ўқувчиларнинг "Ижод боғидан гулдаста" номли тўпламларини нашр этиш амалиёти йўлга қўйилади;
  • ўқувчиларда ахлоқий, ижтимоий-эмоционал ва эстетик дидни ривожлантириш мақсадида "Тасвирий санъат ва чизмачилик" фани негизида «Санъат» (АРТ) фани киритилади;
  • ўқувчиларнинг сунъий интеллект ва робототехника йўналишига қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг яратувчанлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида 7-9-синфларнинг «Технология» фани доирасида робототехника асослари ўргатилади;
  • "Тасвирий санъат ва чизмачилик" ҳамда «Мусиқа» фанларидан дарс берадиган педагог кадрларнинг малака тоифалари «Санъат» (АРТ) фанига, "Информатика ва ахборот технологиялари" фанидан дарс берадиган педагог кадрларнинг малака тоифалари эса - «Технология» фанига ҳам татбиқ этилади;
  • ижод мактаблари ўқувчиларини ўз ижодий фаолият натижаларини, жумладан ижтимоий тармоқларда ва онлайн платформаларда тижоратлаштиришга ўргатиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилади.

 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ҳар йили туман (шаҳар) ва вилоят босқичларида бадиий адабиёт ва санъат соҳасида иқтидорли ёшларни саралашга қаратилган кўрик-танлов ўтказилади.

Танловнинг вилоят босқичида совринли 1, 2 ва 3-ўринларни қўлга киритган 6-синф ўқувчилари ижод мактабларига умумий қабул параметрлари доирасида кириш имтиҳонисиз ўқишга қабул қилинади.

 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб ижод мактабларининг 10 ва 11-синф ўқувчиларини:

  • Маданий мерос агентлиги билан биргаликда гид, таҳрирчи ва реставратор ёрдамчиси касбларига;
  • Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда теле- ва радиоканалларда режиссёр ёрдамчиси, овоз ёзиш режиссёри ассистенти, муҳаррир ёрдамчиси ҳамда репортёр касбларига;
  • Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда босма нашриётларда муҳаррир ва дизайнер касбларига;
  • Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва унинг ҳудудлардаги филиаллари билан биргаликда сканерлаш ва рақамлаштириш ҳамда рақамлаштирилган ресурсларни қайта ишлашга оид касбларга;
  • Маданият вазирлиги билан биргаликда театрларда санъатшунослик, актёрлик санъати, режиссёрлик, халқ ижодиёти соҳаларидаги касбларга ўргатиш бўйича амалий дарсларни жорий қилиш режалаштирилмоқда.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • ижод мактабларида таълим-тарбия жараёни ҳамда дарсдан ташқари машғулотларнинг сифатини яхшилаш, педагог кадрлар салоҳиятини оширишни тизимли ташкил этишга қаратилган Ижод мактабларини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари;
  • Ижод мактаблари фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда таълим сифати натижадорлигини ошириш бўйича "Йўл харитаси".

 

Бойсун туман ФҲДЙ бўлими инспектори – M.Холиқова

Улашиш:

Бошқалар

24-июн 2025, 07:55
14 519

1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб

Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?


26-июн 2025, 05:30
1 183

Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим

Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.


13-июн 2025, 12:17
497

Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш учун муҳим қоидалар

Улушдорнинг объектга бўлган мулк ҳуқуқи кадастр органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.


17-июн 2025, 07:53
431

Тарафлардан бири судда иштирок этмаганда никоҳни бекор қилиш тартиби

Эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш тўғрисида ёки уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо бўлган тақдирда эр-хотин ёки улардан бири никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
30-июн 2024, 12:48
524

Президент Ўзбекистон ёшларига байрам табриги йўллади

“Фарзандлари билимли, истеъдодли, ўзининг кучи ва салоҳиятига ишониб, доимо олдинга интилиб яшайдиган халқ ва давлатнинг истиқболи албатта ёруғ бўлади. Биз Ўзбекистон ёшларини ана шундай эзгу фазилатлар соҳиблари этиб тарбиялаш учун бундан буён ҳам бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз”, дейилади табрик сўзида.

cover image
17-апрел 2024, 05:58
814

“Ёшлар дафтари” ҳақида нималарни биласиз?

“Ёшлар дафтари” — ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган, ишсиз ёшларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси.

cover image
25-феврал 2024, 10:53
565

Эндиликда иқтидорли ёшлар раҳбарларга бириктирилади

Бунда раҳбарлар ҳар ойда камида бир маротаба ўзларига бириктирилган ёшлар билан учрашиб, уларга ҳар томонлама кўмаклашади.