Ўзбекистон
27.03.2026
123

Ёшларни ғояси бор, лекин уни қандай амалга оширишни билмаслиги мумкин. Бизнес қилмоқчи, лекин маблағи йўқ, қаердан бошлашни тушунмаслиги мумкин. Айнан шу муаммони ҳал қилиш учун янги қарор қабул қилинди ва бу қарор 1 апрелдан татбиқ этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2026-йилда 11-февралда ПҚ-59-сон "Стартапларни қўллаб-қувватлашнинг комплекс экотизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади. Қарор аллақачон кучга кирган, асосий ўзгаришлар эса 1 апрелдан татбиқ этила бошлайди.
Краудсорсинг: давлат ўзи муаммо эълон қилади, сиз ечим топасиз
Қарорнинг энг қизиқ янгилиги шунда: энди давлат органлари, ташкилотлар ва давлат корхоналари ўз соҳасидаги ҳал қилинмаган муаммоларини махсус электрон платформага жойлайди. Хоҳлаган киши — тадбиркор, талаба, ихтирочи — шу муаммога ечим таклиф қилиши мумкин. Энг самарали деб топилган г'оя соҳибига лойиҳани амалга ошириш учун давлат томонидан шартнома берилади. Бундан ташқари, ҳар ойда "Стартап куни" учрашувлари ўтказилади — стартапчилар давлат вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имконига эга бўлади.
5 миллиард сўмгача фоизсиз қарз — энг катта янгилик
Қарорига кўра, стартап студия, инкубация ёки акселерация маркази очмоқчи бўлганлар учун ажойиб хабар: йилига 20 тагача лойиҳага 5 миллиард сўмгача фоизсиз қарз берилади. Муддати — 5 йил, биринчи йили имтиёзли, яъни тўлов йўқ.
Таълим ва патент харажатлари — қопланади
Яна бир муҳим имтиёз, ўқув курслари ва сертификат олиш, нуфузли акселерация ва инкубация дастурларида иштирок этиш харажатларининг 50 фоизгача қисми, лекин 20 минг доллардан ошмаган миқдорда қопланади. Патентлаш, интеллектуал мулкни рўйхатдан ўтказиш ва савдо белгиси олиш харажатлари ҳам тўлиқ қопланади. Маҳаллий инкубация ёки акселерация дастурларига тўланадиган бадал учун эса ойма-ой грант берилиб, унинг умумий миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараварига — яъни 41,2 миллион сўмга тенг бўлади.
ПҚ-59-сон қарорида 2030 йилга қадар аниқ мақсадлар ҳам белгилаб қўйилган: 5 мингта стартап лойиҳа, 2 миллиард доллар венцур инвестиция, 20 мингдан ортиқ янги иш ўрни. 100 миллион доллардан ошиқ қийматли 25 та йирик стартап компания яратиш ҳам режа қилинган.
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб олий таълим ташкилотларида "Олийгоҳлар — стартаплар генератори" дастури ишга тушади. Бу дастур доирасида университетларда IT-парк ва венчур жамғармалар билан ҳамкорликда талабалар акселераторлари жорий этилади. Талабалар нуфузли халқаро акселераторлар ва хорижий университетлар билан стажировка ва алмашинув дастурларида ҳам иштирок этиш имконига эга бўлади.
Энг муҳими: олий таълим ташкилотларига талабалар ва илмий ходимларнинг истиқболли стартап лойиҳаларига ҳар бир лойиҳага 20 минг долларигача ўз маблағларини инвестиция қилиш ҳуқуқи берилди. Акселератор таркибида энди "стартап менежер" ва "стартап трекер" лавозимлари ҳам бўлади.
Жорий 1 апрелдан бошлаб ҳар бир ҳудудда бевосита Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раҳбарлигида Стартаплар клуби ташкил этилади. Улар ҳар ой стартап ташаббускорлар билан учрашади, давлат органлари билан юзага келган муаммоларни ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатади ва ҳудуддаги йирик тадбиркорлик субъектларини стартап лойиҳаларга бириктиради.
Агар ғоянгиз бўлса, аввало стартап экотизимининг ягона электрон платформасида рўйхатдан ўтинг.
М.Ёқубжонов,
Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ўқитувчиси
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?
Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.