Life Style
07.03.2026
33

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган. Қонунга кўра, ходим ўз меҳнат вазифаларини иш берувчининг доимий иш жойидан ташқарида ҳам бажариши мумкин. Қуйида мазкур тартибга оид муҳим жиҳатлар келтирилади.
1-факт: Масофадан ишлаш доимий ёки вақтинча бўлиши мумкин
Қонунчиликка кўра, масофадан туриб ишлаш икки шаклда амалга оширилади: доимий ва вақтинча. Доимий масофадан ишлашда ходим меҳнат вазифаларини тўлиқ иш вақти давомида масофадан туриб бажаради. Вақтинча масофадан ишлаш эса маълум муддатга жорий этилади.
2-факт: Доимий масофадан ишлаш шартнома ёки қўшимча келишув билан белгиланади
Доимий масофадан ишлаш меҳнат шартномасининг ўзида назарда тутилиши мумкин. Шунингдек, ходим аввал одатий иш жойида ишлаб, кейинчалик иш берувчи билан қўшимча келишув тузиш орқали ҳам масофадан ишлаш режимига ўтказилиши мумкин.
3-факт: Вақтинча масофадан ишлаш муддати албатта белгиланиши керак
Вақтинча масофадан ишлашда ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувда масофадан ишлаш муддати кўрсатилиши шарт. Бу муддат кунлар, ойлар билан белгиланиши ёки аниқ бошланиш ва тугаш санаси орқали аниқланиши мумкин.
4-факт: Масофадан ишлаш муайян ҳодиса тугаганда ҳам якунланиши мумкин
Айрим ҳолларда масофадан ишлаш режими муайян воқеа юз бериши билан тугайди. Масалан, эпидемия сабаб жорий қилинган карантин чораларининг бекор қилиниши, табиий ёки техноген офатлар оқибатларининг бартараф этилиши каби ҳолатлар шулар жумласидандир.
5-факт: Вақтинча масофадан ишлаш 1 йилдан ортиқ бўлмаслиги керак
Қонунга кўра, вақтинча масофадан ишлашнинг энг кўп муддати бир йилдан ошмаслиги лозим. Белгиланган муддат тугагач, иш берувчи ходим учун унинг аввалги иш режими ва меҳнат вазифаларини қайта тиклаши шарт.
Хулоса қилиб айтганда, масофадан туриб ишлаш меҳнат муносабатларида замонавий иш шаклларидан бири ҳисобланади. Бироқ бундай иш режими қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатлар асосида амалга оширилиши лозим.
Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари
Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.
«Рақамли прокуратура — 2030»: прокуратура фаолиятини рақамлаштириш орқали шаффофлик, тезкорлик ва қонунийликни таъминлаш
Прокуратура органларини 2030 йилга қадар рақамли трансформация қилишга қаратилган «Рақамли прокуратура — 2030» стратегияси ишлаб чиқилди.
Автомобилни йўлнинг қатнов қисмида қанча вақт қолдириш мумкин?
Бироқ амалиётда йўловчиларни чиқариш ёки тушириш, юкларни ортиш ёки тушириш билан боғлиқ ҳолатлар, шунингдек транспорт воситасининг техник носозлиги туфайли юзага келадиган мажбурий тўхташ ва тўхтаб туриш ҳолатлари ҳам кенг кўламда кузатилмоқда.