Life Style
18.03.2026
27

Ўтган йилнинг 26 декабрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида келгуси йил учун дастурнинг тўртинчи устувор йўналиши сифатида касбларни ривожлантириш ва янги меҳнат бозори архитектурасини яратиш белгиланиб, ушбу йўналишда иқтисодиётнинг устувор йўналишлари учун юқори интеллектуал салоҳиятга эга бўлган кадрларни тайёрлашга эътиборни кучайтиришимиз зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Мамлакатимизда хориждаги етакчи университетлар, илмий марказлар ва бошқа ташкилотларда ёшлар ва педагог ходимларнинг таълим олишини қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, педагог кадрларнинг, айниқса ёш педагоглар фаолияти юзасидан уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш юзасидан қўшимча имкониятлар яратилмоқда.
Шу муносабат билан рейтингида юқори ТОП-300 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш истагидаги ёшлар ва педагог ходимларга бир ўқув йили учун 20 минг АҚШ долларигача бўлган миқдорда таълим кредити ажратиш тизими жорий этилиши юзасидан саволлар ва жавобларни ҳавола қилсак.
1. Ёшлар ва педагог ходимларга таълим кредити қандай шартлар асосида ва қайси ташкилот томонидан ажратилади?
Халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида юқори ТОП-300 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотларида ўқиш истагидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган ёшлар ва педагог ходимларга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан имтиёзли таълим кредити банклар томонидан уларнинг қайтарилиши, тўловлилиги, муддатлилиги ва улардан мақсадли фойдаланиш шартлари асосида белгиланган талабларга мувофиқ ажратилади.
2. Таълим кредити ажратиладиган ТОП-300 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотлари айнан қайси халқаро ташкилотлар рейтингидан жой олган бўлади ва кредит қандай дастурлар учун ажратилади?
ТОП-300 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотлари QS (Quacquarelli Symonds) ёки TНE (TheTimes Higher Education) халқаро рейтинг ташкилотларининг рейтингида туриши лозим. Бунда таълим кредити бакалавриат ҳамда магистратура дастурларида таълим олиш учун ажратилади.
3. Ёшлар ва педагог ходимларга таълим кредити қанча миқдорда ажратилади ва кредит олишда бошқа шахслар қатнашиши мумкинми?
Таълим кредити халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида юқори ТОП-300 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш истагидаги кредит олувчиларга бир ўқув йили учун 20 минг АҚШ долларигача миқдордаги эквивалентда миллий валютада ажратилади.
Бунда кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки бошқа учинчи шахслар таълим кредити шартномасида биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишлари мумкин.
4. Таълим кредити учун фоизларни ҳисоблаш қачондан бошланади ва таълим кредитининг асосий қарзи қанча муддатда қайтарилиши лозим?
Таълим кредитининг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.
Бунда таълим кредити учун фоизларни ҳисоблаш ва тўлаш олий таълим ташкилотига маблағ ўтказилган санадан бошлаб, асосий қарзни қайтариш эса кредит олувчи томонидан олий таълим ташкилотида таълимнинг тегишли шакли бўйича ўқишнинг расмий белгиланган муддати тугаллангандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб амалга оширилади.
5. Ёшлар ва педагог ходимлар таълим кредитини олиш учун қайси ташкилотга қандай ҳужжатларни тақдим этади?
Ёшлар ва педагог ходимлар таълим кредитини олиш учун банкка мурожаат қилишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
таълим кредити олиш тўғрисидаги ариза;
ариза берувчи (биргаликда қарз олувчи)ларнинг амалда бўлган шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари нусхаси;
таълим ташкилотидан талабанинг қабул қилингани тўғрисидаги таклифнома-хат (1-курс талабалари учун);
ҳар бир ўқиш даврининг (семестр, триместр, ярим йиллик ва йиллик) якунлари бўйича академик ўзлаштириш натижалари тўғрисидаги ҳужжат (2-курсдан бошлаб);
тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома ҳамда олий таълим ташкилотининг банк реквизитлари (ҳисобварақ рақами, SWIFT коди) кўрсатилган инвойс;
биргаликда қарз олувчиларнинг сўнгги 12 ойлик даромадлари юзасидан маълумот;
ўттиз ёшдан ошган педагог ходимлар учун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан юкланган меҳнат дафтарчасидан кўчирма нусхаси (мазкур ҳужжат кредит олувчининг педагог ходим эканлигини аниқлаш учун фойдаланилади);
банкнинг ички қоидаларида белгиланган бошқа ҳужжатлар.
6. Таълим кредити олган ва ўқишнинг кейинги босқичларига ўтиб, хорижда таълим олаётган ёшлар ва педагог ходимлар таълим кредитини олиш учун ҳужжатларни бошқа шахслар орқали расмийлаштириши мумкинми?
Ўқишнинг кейинги босқичларига ўтган ҳамда хорижда бўлган талабалар белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома асосида ўзларининг қонуний вакили орқали банкка мурожаат қилишлари ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришлари мумкин.
7. Банклар кредит олувчи ёшлар ва педагог ходимларнинг таълим кредити бериш ҳақидаги аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни қанча муддатда кўриб чиқади ҳамда ёзма жавоб бериши талаб этиладими?
Банклар кредит олувчи томонидан таълим кредити беришни сўраб банкка тақдим қилинган ариза ва унга илова қилинган барча ҳужжатларни беш иш куни ичида кўриб чиқиши ва таълим кредити шартномасини имзолаши ёки кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, қарор қабул қилинган санадан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмасдан кредит олувчига кредит беришнинг рад этилиши сабаби кўрсатилган ҳолда жавоб хати бериши лозим.
8. Таълим кредити шартномаси сумма доирасида тузилади ва кейинги ўқув йили учун тўлов-контрактни тўлаш учун кредит миқдори қандай ажратилади?
Таълим кредити шартномаси кредит олувчи томонидан тақдим этилган талаба ва таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома (контракт)да кўрсатилган, бироқ бир ўқув йили учун 20 минг АҚШ долларигача миқдордан ошмаган сумма доирасида тузилади.
Бунда кейинги ўқув йили учун тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартномада белгиланган тўлов миқдори ва таълим кредити олиш тўғрисидаги аризадан келиб чиқиб, кредит миқдори таълим кредити шартномасига қўшимча келишув имзолаш орқали ошириб борилади.
9. Таълим кредити кредит олувчиларга бир ўқув йили учун 20 минг АҚШ долларигача миқдордаги эквивалентда миллий валютада ажратилса, ушбу сумма хорижий валютага конвертация қилиб тўланадими?
Таълим кредити кредит олувчи томонидан ссуда ҳисобварағидаги кредит маблағини таълим ташкилотига ўтказиш тўғрисидаги тўлов топшириқномасини берган кундаги банкнинг расмий алмашинув курси бўйича хорижий валютага конвертация қилиш орқали ажратилади.
Бунда конвертация жараёнида кредит олувчидан қўшимча комиссия ундирилмайди.
10. Таълим кредити кредит олувчилар томонидан қайтариш тартиби қандай бўлади?
Асосий қарз ва фоиз тўловлари кредит олувчи (биргаликда қарз олувчи) томонидан таълим кредити шартномасида кўрсатилган шартларда тўланади.
Кредит олувчи (биргаликда қарз олувчи) таълим кредитини таълим кредити шартномасида белгиланган муддатлардан олдин қайтаришга ҳақлидир.
Кредит олувчи (биргаликда қарз олувчи) таълим кредити бўйича фоиз тўловлари ва асосий қарзни таълим кредити шартномасида белгиланган муддатларда қайтармаса, банк таълим кредити бўйича муддати ўтган қарздорликни ўзининг ички қоидаларига асосан қайтариш чораларини кўради.
Турғун Азимов,
ТДЮУ профессор-ўқитувчиси
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Даъво муддати ҳақида билиш зарур бўлган муҳим қоидалар
Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддатдир.
Товарларни етказиб бериш тартиби қандай?
Товарларни етказиб бериш маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни шартнома бўйича сотиб олувчига ёки шартномада олувчи сифатида кўрсатилган шахсга жўнатиш (топшириш) йўли билан амалга оширилади.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади