Ҳуқуқ
19.09.2025
322
Президентимизнинг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-163-сон Фармони қабул қилинди.
Ҳужжат маҳаллаларда ёшлар билан ишлашни такомиллаштиришга, хусусан, ёшлар етакчиларининг индивидуал ва манзилли ишини фаоллаштиришга, шунингдек ёшларнинг касбий қизиқишларини эрта аниқлашга қаратилган.
Ёшлар етакчиларининг асосий вазифалари:
— ёшларнинг ўзига бўлган ишончини ошириш, жамият учун фойдали ва умуммиллий манфаатларга хизмат қилишга қаратилган лойиҳаларни маҳалла даражасида амалга ошириш;
— ёшларнинг шахсий ривожланишига, уларнинг иқтидори ва истеъдодини рўёбга чиқаришга қаратилган тадбирларни ташкил этиш, “Беш ташаббус олимпиадаси”ни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш;
— меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларнинг тадбиркорлик кўникмалари ва ўз тақдири учун масъулият ҳиссини кучайтириш орқали бандликка кўмаклашиш;
— “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга кўрсатиладиган ёрдамнинг ижтимоий ҳамкорлик тамойилига асосланишини таъминлаш.
Шунингдек, ёшлар етакчиларига асосий вазифаларга боғлиқ бўлмаган бошқа топшириқларни юклаш тақиқланади.
Фармон билан “маҳалла еттилиги” ва таълим муассасалари ўртасида ёшларни, хусусан, умумтаълим мактаблари битирувчиларини қўллаб-қувватлаш соҳасида ҳамкорлик тизими жорий этилади.
Шу билан бирга мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳар ойда синф раҳбари ва мактаб психологи ҳамкорлигида хулқ-атворида муайян мураккабликлар кузатилган ўқувчилар ҳамда битирувчи синф ўқувчилари ўртасида қўшимча фанлар, хорижий тиллар ва касбларни ўрганиш, спорт турлари билан шуғулланишга қизиқиш билдираётганларни аниқлайди.
Кейин бундай ўқувчиларнинг рўйхати шакллантирилиб, ёшлар етакчиси ҳамда маҳалла раисига тақдим этилади.
Ёшлар етакчилари меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларнинг тадбиркорлик кўникмалари ва ўз тақдири учун масъулият ҳиссини кучайтириш орқали бандликка кўмаклашади.
Фармон билан 2026 йил 1 февралгача “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформалари негизида қуйидаги функцияларга эга “Ёшларнинг ягона электрон платформаси” ахборот тизими яратилади. Унда,
— ёшларнинг демографик ва ижтимоий ҳолати, бандлиги, таълим олишига оид маълумотлар асосида “Ёшлар баланси”ни шакллантириш;
— ёшларнинг қизиқишларини аниқлаш бўйича социологик сўровлар ўтказиш, унинг натижаларини автоматик таҳлил қилиш;
— ёшларга оид мавжуд имтиёзлар, преференциялар ва имкониятлар тўғрисида маълумот бериш белгилаб берилган.
2026 йил 1 февралдан бошлаб “Ёшлар дафтари” жамғармасидан ижтимоий ёрдам олиш бўйича аризаларни тақдим этиш ва қараш натижалари бўйича қарор қабул қилишга оид барча маъмурий тартиб-таомиллар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ҳамда Ёшларнинг ягона электрон платформаси орқали амалга оширилади.
2026 йилдан бошлаб Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ҳар йили давлат ёшлар сиёсатини амалга ошириш тўғрисида миллий маъруза тайёрланади. У 30 июнь – Ёшлар куни арафасида эълон қилинади.
Улашиш:
Бошқалар
Қандай қилиб давлат хизматларидан арзонроқ фойдаланиш мумкин?
ЯИДХПдан узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланиш мумкин.
Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?
Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Талабаларнинг ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?
Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.
Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар
Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.