Ҳуқуқ
27.02.2026
774

Хабарингиз бор, Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни солиқ даври давомида жами меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг (МҲЭКМ) саксон бараваригача (80) бўлган миқдорда қоплашга, башарти уй-жой фондининг кўчмас мулк объектларини сотиб олиш, қуриш ёки реконструкция қилиш дастлабки бадалнинг ва (ёки) ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун бюджетдан ажратилган субсидиялар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилган бўлса (12%) даромад солиғи олинмайди.
МҲЭКМ: 1 271 000 сўм (2026 йил ҳолатига кўра)
Лимит: 80 баравар
1 271 000 х 80 = 101 680 000 сўм.
Агар сиз субсидия асосида уй-жой сотиб олган бўлсангиз, ипотека кредити бўйича бир йил давомида тўлаган маблағингизнинг 101 млн 680 минг сўмигача бўлган қисми даромад солиғидан озод этилади.
Бу дегани, йилига 12 млн сўмдан ортиқ пулни солиқ сифатида давлатга тўламасдан, ўзингизда олиб қолишингиз (қайтариб олишингиз) мумкин.
Энди шу нормани бир мисол даражасида кўриб чиқамиз:
Фуқаро К.А. 2026 йил 1 январидан субсидия асосида Ҳалқ банкидан ипотека кредитини расмийлаштирди. Ва ойига 5 млн 600 минг тўлов амалга оширишни бошлади. Бу сумма жами йилига эса 67 млн 200 минг бўлди. Бу дегани фуқаро К.А. йилига 8 млн 64 минг даромад солиғи тўламайди.
Шу тариқа, мазкур солиқ имтиёзи:
— ипотека юкини енгиллаштиради;
— аҳолининг уй-жойга бўлган талабини рағбатлантиради;
— расмий даромадларни декларация қилишни иқтисодий жиҳатдан манфаатли қилади;
— давлат томонидан уй-жой сиёсати доирасида қўллаб-қувватлаш механизмини мустаҳкамлайди.
Демак, Солиқ кодексининг 378-моддаси амалда фуқаролар учун реал молиявий қўллаб-қувватлаш воситаси бўлиб, ипотека тўловларининг бир қисмини солиқ имтиёзи орқали компенсация қилиш имконини беради.
Бекзод Рахматов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.