currencies image

12 724,84 UZS

15,11

usd

currencies image

14 223,83 UZS

32,80

eur

currencies image

137,11 UZS

2,03

ru



АсосийЯнгиликларИрода инсонга катта куч беради: “Мафтункор ранглар жилоси” Қорақалпоғистонда

Ирода инсонга катта куч беради: “Мафтункор ранглар жилоси” Қорақалпоғистонда

Ўзбекистон

calendar

19.09.2024

eye

70

Ирода инсонга катта куч беради: “Мафтункор ранглар жилоси” Қорақалпоғистонда

Инсон ҳамиша ўзини намоён этишга интилиб яшайди. Жамиятда ўз ўрнини топиш, истеъдодини кўрсатиш, одамларга нафи тегиб, ҳаёт тўлқинига қўшилиб оқишга интилади. Бунинг учун, албатта, ҳаммадан куч, ирода, сабот, масъулият талаб этилади. Имконияти чекланган инсонларга эса бу хислатлар икки ҳисса кўпроқ керак.

Адлия вазирлиги ташаббуси билан имконияти чекланган ёшлар ўртасида тез-тез танловлар, кўргазмалар ташкил этиб турилади. Қорақалпоғистонда ташкил этилган навбатдаги хайрли ташаббус — «Мафтункор ранглар жилоси» кўргазмасида 15 нафар ногиронлиги бўлган болалар ва уларнинг ота-оналари, 17 та туман (шаҳар)лардаги Ногиронлар жамияти бўлимларининг ҳунармандлари, спортчилар ва бошқа ёшлар иштирок этишди.

Мазкур кўргазма мунтазам равишда Адлия вазирлиги, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликда «Биз биргамиз» ижтимоий лойиҳаси доирасида ташкил этиб келинади.

Кўргазмада иштирок этган Адлия вазири ўринбосари Шерзод Рабиев ҳар бир иштирокчининг ижод намуналарини алоҳида эътироф этар экан, мазкур хайрли ташаббус ногиронлиги бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш ва доимий равишда рағбатлантириб бориш мақсадида ўтказиб келинаётгани, у ёшларнинг иқтидорини юзага чиқаришга, доим олдинга интилишига ва ўзларига бўлган ишончни оширишга хизмат қилишини таъкидлади.

Ногиронлиги бўлган болаларни ҳар томонлама ва уйғун камол топтириш, уларнинг ижтимоий фаолиятини, меҳнат қилишга бўлган қизиқишини, таълим, илм-фан, техника, санъат ва спорт билан шуғулланишини қўллаб-қувватлаш жуда муҳимдир. Чунки шу орқали улар ўзини жамиятнинг бир бўлаги сифатида тасаввур эта олади, ўз ҳисларини, кечинмаларини, интеллектуал салоҳиятини, жисмоний куч ва ғайратини намойиш эта олади. Тадбирда ана шундай катта куч, ирода, меҳнат билан яратилган ижод маҳсуллари жамоатчиликка тақдим этилди. Болаларнинг рассомлик ва шахмат спорт тури борасидаги маҳоратлари яна бир бор синовдан ўтказилди.

Болалар оқ қоғозларга ҳаётга бўлган ишончини, умидини, келажакдаги орзуларини ёрқин рангларда акс эттиришган. Уларнинг нозик қалбини акс эттирган суратлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Болалар бу суратларида дунёни қандай қабул қилса шундайича гўзал тасвирлаган. Тасвирлар ортидан шундоққина кўриниб турган турфа фикрлар, ғоялар эса инсонларни матонатли бўлишга, бағрикенгликка, дунёдан ҳайратланишга ўргатади чиндан ҳам.

Шунингдек, танлов доирасида ногиронлиги бўлган болалар ўз қўллари бири яратган ҳунармандлик маҳсулотларининг кўргазмаси ҳам ташкил қилинди. Ҳунармандларнинг маҳсулотлари ярмаркаси, болалар концерт дастурлари, мультфильм қаҳрамонлари иштирокида турли намойишлар ва спорт тадбирлари бўлиб ўтди. Бу болажонларга яна ҳам катта завқ, кўтаринки кайфият бағишлади, ҳаётга, келажакка бўлган ишонч учун яна бир муҳим қадам бўлди.

Тадбир иштирокчилари қимматбаҳо совғалар, медаль ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Шунингдек, Адлия вазири ўринбосари Ш.Рабиев Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлигига ташрифи давомида Қорақалпоқ давлат университети юридик факультети ёшлари билан учрашди.

Раҳбар ва ёшлар учрашувида Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан ёшларга берилаётган эътибор ва имкониятлар ҳақида сўз борди. Вазир ўринбосари адлия органларига бириктирилган ёшлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва фикр, таклифларини эшитиш ҳозирги кунда қанчалик долзарблиги, юридик кадрларни тайёрлаш ва уларни иш билан таъминлаш масалаларида Адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорликни янада кучайтириш, ёшларни Адлия вазирлиги ва муассасаларга ташрифларини кўпайтириш орқали адлия органлари фаолияти билан янада яқинроқ таништириш масалалари ҳақида айтиб ўтди.

Ёшларнинг дилидаги мақсад ва ниятларидан хабардор бўлиш, уларни катта-катта ишларга сафарбар этиш учун кўпроқ эътибор, рағбат, мотивация керак. Қолаверса, ўсиб келаётган ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни эл-юртимизнинг фидойи фарзандлари этиб тарбиялаш ҳар доим муҳим аҳамиятга эга. Вазирликда ташкил этилган ушбу «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви ҳам ана шу мақсадлар асосига қурилган. Учрашув давомида тизимда ўз фаолиятини олиб бораётган ёшларимизнинг таклиф мулоҳазалари ҳам тингланди, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, турли ғоя ва стартап лойиҳалар борасидаги таклифлари қабул қилинди.

Шу билан бирга, тадбир давомида қонунчилик ҳужжатларидаги ёшларга берилаётган имконият ва енгилликлар ҳақида батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар ҳам берилди.

Қорақалпоғистонда шу кунларда бўлиб ўтаётган тадбирлар аҳолининг ҳуқуқий маданияти, билим ва кўникмалари янада ошишига, ижтимоий фаолликка, жамият ҳаётида керакли ўрин тутишга бўлган интилишлари ортишига сабаб бўлмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
4 414

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
2 974

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


21-август 2024, 12:46
1 469

Ўзбекистонда ресторан ва кафеларга ўзларига туташ майдонларда ёзги террасага рухсат берилади

ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.


24-август 2024, 11:07
1 448

Президент Мустақиллик байрами муносабати билан қатор соҳа вакилларини мукофотлади

"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент фармони эълон қилинди.