Ўзбекистон
23.10.2023
773

Бугун 23 октябрь куни, кундузи Ўзбекистоннинг марказий ва жануби-шарқий ҳудудларида асосан жадаллиги бироз бўлган ёмғирлар ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 13-18 даража атрофида, баъзи жойларда 20 даражагача бўлади. Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с. гача кучайиши мумкин. 24-25 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кўтарилади ва ҳафта ўртасига келиб, кундуз кунлари ҳаво 22-25 даражагача, жанубда 27 даражагача исийди. 26 октябрда республика ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан нам ҳавонинг янги қисми кириб келиши кутилмоқда. Марказий, жанубий ва шарқий ҳудудларда яна ёмғир ёғади, ҳарорат 15-20 даражагача пасаяди. 27 октябрда Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат 17-22 даража бўлади. Ушбу ҳафта давомида ҳарорат кечалари 7-12 даража илиқ атрофида бўлади. Республиканинг айрим жойларига кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Тошкентда 23 октябрда вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади. Ҳарорат 14-16 даража бўлади. 24-25 октябрь кунлари ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 21-24 даражагача кўтарилади. 26 октябрда ёмғир ёғади, ҳарорат 16-18 даража бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Профилактика инспектори янги ваколатлари нималардан иборат?
Бу орқали профилактика инспекторининг асосий вазифаси — ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Ўзбекистон бўйлаб кучли ёмғир ёғиши эълон қилинди
Бунинг оқибатида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин бўлган ҳудудлар айтилди.
Янги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланиши маълум қилинди
15 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди.
Ҳафта давомида беқарор об-ҳаво кузатилади
Ўзгидромет 8-14 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Дам олиш кунлари ҳарорат кўтарила бошлайди
Мартнинг сўнгги кунлари учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди.