currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларИш ҳақи қисман сақланадиган таътил борми?

Иш ҳақи қисман сақланадиган таътил борми?

Ҳуқуқ

calendar

24.01.2026

eye

52

Иш ҳақи қисман сақланадиган таътил борми?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 240-моддасига мувофиқ, ходимларга иш ҳақи қисман сақланадиган таътил бериш тартиби қонунчиликда белгиланган. Мазкур таътил тури жамоа келишувлари, жамоа шартномаси ёки меҳнатга оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилиши мумкин. Aгар бундай ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, иш ҳақи қисман сақланадиган таътил бериш масаласи меҳнат шартномасида белгиланиши лозим. Шунингдек, ушбу таътилнинг календарь йил давомида энг кўп давом этиш муддати ҳам айнан шу ҳужжатларда кўрсатиб ўтилади.

Ходимга иш ҳақи қисман сақланадиган таътил бериш ҳамда унинг давомийлиги ҳар бир аниқ ҳолатда меҳнат шартномаси тарафларининг ўзаро келишуви асосида ҳал этилади. Бунда ходимнинг розилиги иш берувчига ёзма ариза тақдим этиш орқали билдирилади.

 

Қонунчиликда айрим ҳолатларда иш берувчи ходимнинг илтимосига биноан унга иш ҳақи қисман сақланадиган таътил бериши мажбурий этиб белгиланиши ҳам мумкин. Бундай ҳолатлар жамоа келишувлари, жамоа шартномаси ёки меҳнатга оид бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда аниқ кўрсатиб ўтилади.

 

Ходимга қисман сақланадиган иш ҳақининг миқдори, шунингдек, ушбу таътил даврини ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қўшиш ёки қўшмаслик масаласи ҳам юқоридаги ҳужжатлар орқали белгиланади. Муҳими, сақланиб қоладиган иш ҳақи миқдори қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлиши мумкин эмас.

 

Aгар ходим иш ҳақи қисман сақланадиган таътил даврида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилса, ушбу ошириш инобатга олиниб, ходимга тўланадиган иш ҳақи қайта ҳисоб-китоб қилиниши шарт.

Улашиш:

Бошқалар

7-январ 2026, 05:23
747

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.


8-январ 2026, 06:06
664

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
638

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.


12-январ 2026, 05:47
598

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа  режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.