Содда талқин
11.12.2025
339

Иш қидираётган шахсларни ва ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишга доир давлат буюртмаси Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан шакллантирилади.
Касбга ўқитишга доир давлат буюртмаси қуйидаги маълумотлардан келиб чиққан ҳолда келгуси йил учун шакллантирилади:
— Ўзбекистон Республикасининг демографик таҳлили ва демографик ривожланиш прогнозларидан;
— иш қидираётган шахсларнинг ва ишсиз шахсларнинг прогноз сонидан;
— касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ёки малакасини оширишга эҳтиёжи бўлган шахсларнинг прогноз сонидан;
— умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотлари, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар, олий таълим муассасалари битирувчилари сонининг прогнозидан;
— ривожлантириш дастурларига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур бўлган касбга ўқитишга нисбатан эҳтиёжнинг асосий йўналишлари прогнозидан.
Касбга ўқитишга доир давлат буюртмаси қуйидаги турлар бўйича шакллантирилади:
узоқ муддатли ўқитиш — ўқув жараёни ўттиз ҳафтадан қирқ ҳафтагача давом этади;
ўрта муддатли ўқитиш — ўқув жараёни беш ҳафтадан йигирма беш ҳафтагача давом этади;
қисқа муддатли ўқитиш — ўқув жараёни тўрт ҳафтагача давом этади;
ишлаб чиқаришда касбга ўқитиш — ўқув жараёни иш берувчида бир вақтнинг ўзида олиб бориладиган меҳнат фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлиб, бир нафар ўқувчи учун келгусида иш берувчида ишга жойлаштирилган ҳолда касбга тайёрлашдан (стажировкадан) ўтиши йигирма беш ҳафтагача давом этади;
мақсадли ўқитиш — ўқув жараёни тўрт ҳафтагача давом этади.
Касбга ўқитишга доир давлат буюртмасини шакллантириш учун тўлов қийматини ва молиялаштириш ҳажмларини белгилашда бир нафар ўқувчига сарфланадиган харажатлар мезон бўлади.
Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади
Давлат томонидан тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор имтиёз ва кафолатлар белгиланган. Шулардан бири айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг олий таълим муассасасида ўқиш учун тўланадиган контракт маблағининг бир қисмини қоплаб бериш тартибидир
Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт
Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.