currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларИш вақтидан ташқари ишлаш қандай ҳолларда тақиқланади?

Иш вақтидан ташқари ишлаш қандай ҳолларда тақиқланади?

Ҳуқуқ

calendar

04.03.2025

eye

1 130

Иш вақтидан ташқари ишлаш қандай ҳолларда тақиқланади?

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига асосан, иш вақтидан ташқари ишлаш қуйидаги ҳолларда тақиқланади:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 189-моддасига кўра:

1. Иш сменасининг давомийлиги ўн икки соат бўлганида иш вақтидан ташқари ишларга йўл қўйилмайди.

2. Меҳнат шароитлари ўта зарарли ва ўта хавфли ишларда иш вақтидан ташқари ишларга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 417-моддасига асосан:

3. Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларни иш вақтидан ташқари ишларга жалб қилиш тақиқланади.

Бундан ташқари, Меҳнат кодексининг 396-моддасига кўра:

4. Ҳомиладор аёллар, ўн тўрт ёшга тўлмаган боланинг (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) ота-онасидан бири (ота-онасининг ўрнини босувчи шахс) фақат ўз ёзма розилиги билан иш вақтидан ташқари ишларга жалб қилиниши мумкин. Бунда иш берувчи мазкур ходимларни иш вақтидан ташқари ишлардан воз кечиш борасидаги ҳуқуқи тўғрисида хабардор қилиши шарт.

5. Ҳомиладор аёлларни ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни иш вақтидан ташқари ишларга жалб қилишга бундай иш ҳомиладор аёлнинг ҳамда боланинг ҳаётига ва соғлиғига хавф туғдирмаслигини тасдиқловчи тиббий хулоса мавжуд бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.

Демак, қонунчиликда белгиланган ушбу ҳолатларда иш вақтидан ташқари ишлаш тақиқланади ёки чекланади.

Улашиш: