Life Style
10.02.2026
40

Бугунги кунда аҳолини иш билан таъминлаш масаласи давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Ишсизлик даражасини камайтириш, фуқароларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини таъминлаш ҳамда муносиб иш ўринларига жойлаштириш мақсадида давлат томонидан иш изланувчиларга нисбатан қатор кафолатлар белгиланган. Мазкур кафолатлар фуқароларнинг меҳнат бозорида тенг иштирок этишини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш ва ишга жойлаштириш жараёнларининг шаффофлигини оширишга қаратилган.
Давлат:
бандлик турини, шу жумладан турли меҳнат режимидаги ишни танлаш эркинлигини;
ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишдан, қонунга хилоф равишда бошқа ишга ўтказишдан, ходимни ишдан четлаштиришдан ва меҳнат шартномасини бекор қилишдан ҳимояланишни;
мақбул келадиган иш танлашга ва ишга жойлашишга бепул кўмаклашишни;
касб эгаллашда ва ишга эга бўлишда, меҳнат қилиш ва бандлик шароитларида, меҳнатга ҳақ тўлашда, хизмат поғоналари бўйича кўтарилишда ҳар кимга имкониятлар тенглиги яратилишини;
иш қидираётган шахсларни ва ишсизларни касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ҳамда уларнинг малакасини оширишга кўмаклашишни;
меҳнат органларининг таклифига кўра ишлаш учун бошқа жойга ихтиёрий равишда кўчиб кетиш муносабати билан қилинган харажатлар компенсация қилинишини;
ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этиш имкониятини кафолатлайди.
Ишга жойлаштириш бўйича кафолатларни тақдим этиш тартиби аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонунчиликда белгиланади.
Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.
Аҳолини рўйхатга олиш бошланди
Аҳолини рўйхатга олиш ўзи нима, унинг ҳуқуқий асоси борми?
Нега хавфсиз муҳит айнан маҳалладан бошланиши керак?
Ҳуқуқий назарияга кўра, хавфсиз муҳитни шакллантиришда энг муҳим масала – муаммони имкон қадар эрта аниқлаш ва унга эрта муносабат билдиришдир.
Сунъий интеллект ёрдамида шахсга доир маълумотларни ўзгартириш жиноят ҳисобланадими?
"Ахборотлаштириш тўғрисида"ги қонунга ўзгартириш киритилди.