currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларИшлайдиган аёлларга қандай имтиёзлар бор? Муҳим 13 саволга жавоб

Ишлайдиган аёлларга қандай имтиёзлар бор? Муҳим 13 саволга жавоб

Ҳуқуқ

calendar

03.01.2024

eye

1 078

Ишлайдиган аёлларга қандай имтиёзлар бор? Муҳим 13 саволга жавоб© Фото: Hudud24.uz

Ишлайдиган аёлларга қандай имтиёзлар бор? Муҳим 13 саволга жавоб

Қонунчиликда ҳомиладор ва ёш боласи бор аёлларни ишга қабул қилмаслик тақиқланади. Уларга меҳнат соҳасида қандай имтёзлар берилган? Қанча муддатга таътиллар берилади? Енгилроқ ишга ўтказиш, қисқартирилган иш вақти тушунчалари нимани англатади? Hudud24.uz қуйида аёллар меҳнат ҳуқуқларига оид муҳим саволларга жавоб беради.

Қонунчиликда ҳомиладор ва ёш боласи бор аёлларни ишга қабул қилмаслик тақиқланади. Уларга меҳнат соҳасида қандай имтёзлар берилган? Қанча муддатга таътиллар берилади? Енгилроқ ишга ўтказиш, қисқартирилган иш вақти тушунчалари нимани англатади? Hudud24.uz қуйида аёллар меҳнат ҳуқуқларига оид муҳим саволларга жавоб беради.

1. Аёлларга меҳнат соҳасида афзалликлар бериш эркакларни камситиш ҳисобланадими?

Ҳар ким меҳнат ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилишда тенг имкониятларга эга. Қонунчилик талабларига кўра, оилавий вазифаларни бажариш билан банд бўлган шахслар, вояга етмаганлар, ногиронлиги бўлган шахслар, ҳомиладор аёллар ва бошқаларга алоҳида ғамхўрлик билан боғлиқ ҳолда асосланган тарзда уларга афзаллик бериш, шунингдек уларни чеклаш камситиш деб ҳисобланмайди.

2. Аёлларни ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли ишга қабул қилмаслик мумкинми?

Ҳомиладор аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш ёки меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини камайтириш тақиқланади.

Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари мансабдор шахс томонидан ёзма асослантирилган ҳолда ҳомиладор аёл ёки фарзандлари бор шахс талабига кўра уч кун ичида тақдим этилиши шарт. Рад этиш сабабларининг ёзма асоси тақдим этилмаса, бунинг устидан ишкоят бериш мумкин бўлади.

3. Дастлабки синов кимларга қўлланилмайди?

Ҳомиладор аёл ёки уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни ишга қабул қилишда дастлабки синов белгиланмайди.

4. Ҳомиладорлиги сабабли аёлни енгилроқ ишга ўтказиш мумкинми?

Тиббий хулосага мувофиқ ҳомиладор аёлларнинг ишлаб чиқариш нормалари, хизмат кўрсатиш нормалари аввалги ишларидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда камайтирилади ёки улар енгилроқ ишга ёхуд ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган ишга ўтказилади. Ишлаб чиқариш нормаларини камайтириш, шунингдек вақтинча бошқа ишга ўтказиш муддатлари тиббий хулосага мувофиқ белгиланади.

 

5. Ёш болали аёлларга қисқартирилган иш вақти қўлланиладими?

Ҳа, уч ёшгача бўлган боланинг бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотларда ишлайдиган ота-онасидан бирига иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги мажбурий тартибда белгиланади ва унинг меҳнатига тўланадиган ҳақ камайтирилмайди.

6. Меҳнат таътилини қачон олишлари мумкин?

Қонунчиликка кўра, биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқи ходимда у ушбу иш берувчида узлуксиз ишлаган 6 ой ўтганидан кейин юзага келади. Лекин аёлларга уларнинг хоҳишига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин 6 ой ўтмасидан ҳар йилги меҳнат таътили берилади.

7. Аёллар меҳнат таътилидан чақириб олинадими?

Ҳа, лекин барча аёллар ҳам эмас. Сабаби, ҳомиладор аёлларни ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди.

8. Аёллар меҳнати қандай муҳофаза қилинади?

Аёллар томонидан улар учун йўл қўйиладиган энг кўп нормадан ортиқ бўлган оғир юкларни кўтариш ва ташиш тақиқланади.

Тиббий хулосага мувофиқ ҳомиладор аёлларнинг ишлаб чиқариш нормалари, хизмат кўрсатиш нормалари аввалги ишларидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда камайтирилади ёки улар енгилроқ ишга ёхуд ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган ишга ўтказилади. Ишлаб чиқариш нормаларини камайтириш, шунингдек вақтинча бошқа ишга ўтказиш муддатлари тиббий хулосага мувофиқ белгиланади.

Ушбу масала ҳал этилгунга қадар, аёлнинг қолдирилган барча иш кунлари учун ўртача иш ҳақи сақланади ва ишдан озод этилиши лозим.

9. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили муддати қанча?

Аёлга туғруққача 70 календарь кун ҳамда туғруқдан кейин 56 календарь кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда 70 календарь кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.

Шунингдек, иш берувчи ҳомиладор аёлларга бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида антенатал (туғруққача) парваришлаш (перинатал скрининг ва ташхис, мажбурий тиббий кўриклар ва бошқа мажбурий тиббий муолажалар) учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча бўш кунлар бериши шарт.

10. Болани парваришлаш учун қандай таътиллар берилади?

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин, аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи 2 ёшга тўлгунига қадар болани парваришлаш таътили берилиб, бу давр учун нафақа тўланади.

Шунингдек, аёлга унинг хоҳишига кўра, боласи 3 ёшга тўлгунига қадар уни парваришлаш учун иш ҳақи сақланмаган ҳолда қўшимча таътил ҳам берилади.

Таътиллар давомида аёлнинг иш жойи сақланади.

11. Боласини парваришлаётган она енгилроқ ишга ўтказилиши мумкинми?

Икки ёшга тўлмаган бола парваришини амалга ошираётган ота-онадан бири (васий) аввалги ишини бажариши мумкин бўлмаган тақдирда, ўз аризасига кўра бажариладиган иши учун ҳақ тўланадиган, бироқ аввалги иши бўйича ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда бола икки ёшга тўлгунига қадар иш ҳақи тўланадиган бошқа ишга ўтказилади.

Иш берувчида бошқа иш мавжуд бўлмаган тақдирда, икки ёшга тўлмаган бола парваришини амалга ошираётган ходимга қонунчиликда белгиланган тартибда бола парвариши бўйича нафақа тўланади.

12. Болани овқатлантириш қанча танаффус берилади?

Икки ёшга тўлмаган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига) дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ташқари болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар берилади. Бу танаффуслар камида ҳар уч соатда, ҳар бири ўттиз минутдан кам бўлмаган давомийликда берилади. Икки ёшга тўлмаган икки ёки ундан ортиқ нафар фарзанди бўлган тақдирда, танаффуснинг давомийлиги камида бир соат қилиб белгиланади. Болани овқатлантириш учун танаффуслар иш вақтига киритилади ва ўртача иш ҳақи бўйича ҳақ тўланади.

Икки ёшга тўлмаган бола отасининг ёки онасининг (васийсининг) хоҳишига кўра болани овқатлантириш учун танаффуслар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусга қўшиб берилиши ёхуд иш кунининг (сменанинг) тегишинча қисқартирилган ҳолда бошига ёки охирига кўчирилиши, шу жумладан жамланган ҳолда кўчирилиши мумкин.

13. Ҳомиладор аёлни ишдан бўшатиш мумкинми?

Ҳомиладор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга йўл қўйилмайди, бундан ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) тугатилган ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг иш фаолияти тугатилган ҳоллар мустасно.

Лобар Розимова,

Hudud24.uz колумнисти

 

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 03:37
1 459

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


26-март 2026, 10:45
1 448

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


27-март 2026, 07:04
1 093

Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?

Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.


18-март 2026, 09:11
1 031

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.