currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларИшсизлик нафақасининг миқдори

Ишсизлик нафақасининг миқдори

Ҳуқуқ

calendar

05.10.2024

eye

595

Ишсизлик нафақасининг миқдори

Ишсизлик нафақаси ишсиз шахснинг аввалги иш жойидаги охирги бир йилдаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоизда белгиланади. Бошқа ҳолларда ишсизлик нафақаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан фоизда белгиланади.

Ишсизлик нафақалари қуйидаги миқдорларда тўланади:

ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) сўнгги ўн икки ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга — аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан оз бўлмаган ва нафақани ҳисоблаш пайтида Ўзбекистон Республикасида таркиб топган ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда;

ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ҳамда узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг бир баравари миқдорида;

илгари ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахсларга — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг камида етмиш беш фоизи миқдорида.

Ҳарбий хизматдан, ички ишлар органларидан, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардияси органларидан ва бошқа ҳарбий хизмат назарда тутилган идоралардан бўшатилиши муносабати билан иш ҳақидан маҳрум бўлган шахслар ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган шартлар асосида ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга.

Қонунчиликка мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ошганда ишсизлик нафақасининг миқдори ошириш коэффициентига тенг миқдорда кўпаяди.

Ҳар ой учун (шу жумладан ишсизлик нафақаси тўланадиган тўлиқсиз ойлар учун) ишсизлик нафақаси миқдори тўғрисидаги маълумотлар «Бандлик хизмати» ахборот тизимида акс эттирилади.

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 435

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
1 377

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


27-март 2026, 07:04
1 028

Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?

Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.


18-март 2026, 09:11
1 007

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.