currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларИспания клуби ўзбекистонлик ёш футболчига қизиқмоқда

Испания клуби ўзбекистонлик ёш футболчига қизиқмоқда

Ўзбекистон

calendar

20.03.2024

eye

140

Испания клуби ўзбекистонлик ёш футболчига қизиқмоқда

Россиялик инсайдер Иван Карпов ўзининг Телеграм каналида маълум қилишича, Тошкентнинг “Локомотив” клубига тегишли 17 ёшли футболчи Испания Сегундасида етакчилик қилаётган “Леганес” клубида кўрикдан ўтмоқда.

Ўзбекистонлик футболчи Лазизбек Мирзаев U17 терма жамоасидаги муваффақиятли ўйинлари орқали хориж клублари скаутлари назарига тушган.

Айниқса, ўтган йили ноябрь ойида 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Лазизбек Мирзаевнинг жарима зарбасидан Англия терма жамоаси дарвозасини ишғол қилгани анча шов-шувларни келтириб чиқарган эди.

Лазизбек Мирзаевнинг трансфер суммаси 2023-йил якунига кўра, 50 минг евродан 200 минг еврога кўтарилган.

“Леганес” жорий мавсумда Сегундада 31 та учрашувда 56 очко жамғариб, мусобақа жадвалида биринчи ўринда бормоқда ва Ла Лигага чиқиш учун асосий даъвогар ҳисобланади.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 199

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 330

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 118

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 561

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.