#NoComment
29.06.2024
1 575

Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов Испания Қурувчилар миллий уюшмаси президенти Педро Фернандес Ален билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё”ахборот агентлиги.
Унда Ўзбекистон ва Испания ўртасида ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва ушбу мамлакат қурилиш секторига фуқароларни ишга жалб қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Хориж томонига сўнгги йилларда мамлакатда тартибли ва хавфсиз ташқи меҳнат миграцияси соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берилди. Шунингдек, фуқароларни хорижий иш берувчилари талабларига кўра, турли соҳаларда ўқитиш ва малакасини ошириш бўйича яратилган шарт-шароитлар таъкидланди. Ўзбекистон ва Европанинг етакчи мамлакатлари ўртасида ушбу йўналишда аниқ натижаларга эришилгани урғуланди.
Ўз навбатида, Педро Фернандес Ален Ўзбекистонда ташқи меҳнат миграцияси соҳасида амалга оширилган ишларга юқори баҳо берди. Унинг айтишича, Ўзбекистон фуқаролари учун хорижий мамлакатларда хавфсиз ва тартибли меҳнат фаолиятини олиб бориш учун барча имкониятлар яратилганлиги ривожланаётган давлатларнинг ижобий кўрсатгичларидан бири ҳисобланади.
Қурувчилар миллий уюшмаси президенти Испанияда қурилиш соҳасида катта режалар борлигини, хусусан 200 мингта давлат кўчмас мулк объектларини барпо этиш ҳамда ушбу биноларни қуриш учун 700 минг нафар ишчиларни жалб қилиш кўзда тутилганини маълум қилди.
Музокаралар якунида ушбу йўналишда ҳамкорлик қилиш юзасидан келишувга эришилди.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Хусусий клиникада ҳам бепул тиббий хизмат олиш мумкинми?
Низомга асосан, хусусий тиббиёт муассасалари томонидан аҳолининг қуйидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатилади.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Уй ҳайвонларини идентификация қилиш: муҳим 10 маълумот
Ҳайвонларни идентификация қилиш тизими — шунчаки бирка тақиш ёки рақам бериш эмас.
Шавкат Мирзиёев қурувчиларни табриклади
“Ўз ҳаётини дунёдаги энг шарафли касблардан бири бўлган қурилиш соҳасига бағишлаган сиз, азизларни қутлуғ касб байрамингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман”, дейилади табрикда.
Испания футбол федерацияси раҳбари аёл футболчиларга қилган ахлоқсизлиги сабаб истеъфога чиқиши мумкин
Аввалроқ ФИФА Жаҳон чемпионати финалнинг тақдирлаш маросимида юз берган ҳодиса юзасидан унга нисбатан иш очган эди.
Август ойининг иккинчи якшанбаси Қурилиш соҳаси ходимлари куни сифатида нишонланади
Қурувчиларнинг касб байрами муносабати билан бугун тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Европада тўрт кунлик иш ҳафтасида ишлаш тажриба қилинди
Испанияда ходимлар 10 апрелдан бошлаб бир ой давомида ушбу жадвал асосида ишлашни бошлаган. Уларнинг иш куни 8 соат давом этади. Бундай қарор шаҳар ҳокимияти томонидан касаба уюшмалари, турли муассаса ва компаниялар билан олиб борилган музокаралар натижасида қабул қилинган.