Ўзбекистон
12.05.2023
2 068
Исроил ва Ғазо сектори ўртасидаги жанглар авж палласига чиқмоқда. Исроил томонидан "Исломий жиҳод" қўмондони ўлдирилди, бу эса томонлар сулҳга киришишига тўсқинлик қилмоқда. "Исломий жиҳод" радикал Фаластин ташкилотининг юқори мартабали аъзоси ва унинг икки ҳамкори Исроилнинг Ғазо секторида уюштирган ҳаво ҳужумида ҳалок бўлди. Исроил ҳарбийлари гап исломчилар ракета отряди қўмондони Aли Ғали ҳақида кетаётганини айтди. Ташкилот унинг пайшанба куни эрталаб ўққа тутилиши пайтида ҳалок бўлганини тасдиқлади. Бир кун аввал Исроилнинг “Темир гумбаз” ҳаво мудофаа тизими Ғазо секторидан отилган юзлаб ракеталарни уриб туширди. Шунга қарамай, Исроил армияси ва фаластинликлар трансчегаравий отишмаларни давом эттирмоқда, сўнгги ойларда отишмалар оқибатида камида 24 фаластинлик ҳалок бўлди. Ғазодан келаётган ракеталарнинг аксарияти “Темир гумбаз” ҳимоясидан ўтолмаган бўлса-да, уларнинг бир қисми ҳимояни ёриб ўтиб, объектларга катта зарар етказди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Aнтониу Гутерришнинг идораси зўравонликлардан "чуқур хавотир" билдирди ва Исроилни халқаро қонунларга риоя қилиши кераклиги ҳақида огоҳлантирди. У, шунингдек, яҳудий давлати ҳудудига “Ғазодан ракета учирилишини” қоралади. Томонлар ўртасида тез-тез воситачилик қилиб келган Миср яна томонлар ўртасида кўприк вазифасини бажаришга ва ўт очишни тўхтатишга ҳаракат қилди, аммо чоршанба куни кечки жанглар авж олгани ва томонларнинг ҳеч бири тўхташ ниятида бўлмагани учун сулҳга эришиш ҳаракатлари муваффақиятсизликка учради.
Улашиш:
Бошқалар
Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар
Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.
Раддия бериш ва жавоб қайтариш ҳуқуқи
Раддия ёки жавоб газеталарда улар олинган кундан эътиборан бир ой ичида, бошқа даврий нашрларда навбатдаги сонда эълон қилиниши шарт.
Электрон рецепт қандай ёзиб берилади?
Низомга кўра, рецепт билан бериладиган дори воситалари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.
Касаначининг меҳнатига ҳақ тўлаш
Касаначининг меҳнатига ҳар бир тугалланган иш топшириғи, ишлар ҳажми топширилаётганда ёки меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган мунтазам вақт оралиғида ҳақ тўланиши керак.
Исроил-Фаластин урушининг 9 куни: Қурбонлар сони 3629 кишига етди
Исроилнинг Ғазога берган зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2,3 минг нафарга етди.
Исроил ва Фаластин ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди
Исроил қамоқхонасида 87 кун давом этган очлик эълон қилган Фаластиннинг "Aл-Жиҳод" қаршилик ҳаракати қўмондонларидан бири - Хадер Aднан ўлимидан сўнг фаластинликлар Исроил аҳоли пунктларини ўққа тутди.
Ўзбекистон Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича АҚШ ташаббусини олқишлайди – ТИВ
"Биз барча томонларни вазминликка, халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилишга, зўравонликни олдини олишга ва тинч аҳоли орасида қурбонлар сонининг янада кўпайишига йўл қўймасликка чақирамиз", дейилади ТИВ матбуот котиби баёнотида.
Ғазо секторида Исроил ҳужуми бошлангандан буён 20 минг чақалоқ дунёга келган — UNICEF
Бу ҳар 10 дақиқада бир чақалоқ туғилиши дегани.