Ўзбекистон
26.10.2023
1 377

Исроилнинг Ғазо секторига жорий йилнинг 7 октабридан бери ҳаво ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 7028 нафарга етди. Бу ҳақда Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди. “Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳужуми қурбонлари сони 7028 нафарга етди, улардан 2913 нафари болалар, 1709 нафари аёллар ва 397 нафари кексалар. Бундан ташқари, 18484 нафар фуқаро жароҳатланган”, – деган вазирлик матбуот котиби Ашраф ал-Қедра матбуот анжуманида. Унинг сўзларига кўра, Исроил қўшинлари сўнгги 24 соат ичида 43 та қирғин содир этиб, 481 кишини ўлдирган. “Исроил истилоси фаластинлик оилаларга қарши қасддан 731 та қирғин қилди. Биз бедарак йўқолганлар ҳақида 1650 та хабар олдик, шу жумладан, вайроналар остида 940 нафар бола ҳам бор”, – дея қўшимча қилган у. Унинг сўзларига кўра, Исроил “ёқилғи ва зарур тиббий буюмларнинг кириб келишига ўжарлик билан тўсқинлик қилиш орқали” соғлиқни сақлаш тизимини йўқ қилмоқда. Ал-Қедра “яқинлаб келаётган соғлиқни сақлаш фалокати ҳақида огоҳлантирган. Ғазонинг 2,3 миллион аҳолиси озиқ-овқат, сув, дори-дармон ва ёқилғисиз қолмоқда ва Ғазога киришга рухсат этилган ёрдам карвонларининг фақат бир қисми етказилган.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Уй ҳайвонларини идентификация қилиш: муҳим 10 маълумот
Ҳайвонларни идентификация қилиш тизими — шунчаки бирка тақиш ёки рақам бериш эмас.
Муддатли тўловга оид талаблар: нималар ўзгарди?
Муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчининг мажбуриятининг энг кўп муддати 12 ой этиб белгиланди.
Ғазо секторида Исроил ҳужуми бошлангандан буён 20 минг чақалоқ дунёга келган — UNICEF
Бу ҳар 10 дақиқада бир чақалоқ туғилиши дегани.
Япониядаги зилзила қурбонлари сони 130 кишига яқинлашди
560 га яқин одам жиддий жароҳат олган.
Япониядаги зилзила қурбонлари сони 130 кишига яқинлашди
560 га яқин одам жиддий жароҳат олган.
Япониядаги зилзила қурбонлари сони 92 кишига етди
240 дан ортиқ одам бедарак йўқолганлар рўйхатида.