Life Style
14.03.2024
1 090

Профессионал бокснинг WBA йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Исроил Мадримов бугун, 14 март куни Тошкентга қайтиб келди. Уни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.
Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов спортчини Олимпия оиласи номидан қутлаб, чемпионга Ўзбекистон Президенти совғаси – “Tahoe” автомобилининг калитини топширди. Ўз навбатида, Мадримов давлат томонидан кўрсатилаётган эътибордан мамнун эканини таъкидлаб, келгусида қолган йўналишлардаги чемпионлик камарларини ҳам Тошкентга олиб келишини айтди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 март куни Саудия Арабистонида ўтган чемпионлик беллашувида Исроил Мадримов 25 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган россиялик Магомед Курбановни 5-раундда нокаутга учратган эди.
Шу тариқа, Исроил Мадримов супер ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган ўзбекистонлик биринчи боксчига айланди. Ушбу ғалабадан кейин у ВБА рейтингида 1-ўринга кўтарилиб олди. Мазкур чемпионлик камарига ўз вақтида америкалик Флойд Мейвезер, Оскар де ла Хойя ва пуэрто-риколик Мигел Котто каби жаҳон боксининг афсоналари ва юлдузлари эгалик қилишган.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Кучли иссиқда меҳнат қоидалари қандай?
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, кучли иссиқ шароитида меҳнат қилаётган айрим тоифадаги ходимларга иш куни давомида қўшимча танаффуслар берилиши мумкин. Шунингдек, иш берувчилар дам олиш учун қулай шароит яратиши ва зарур ҳолларда ходимларни масофавий ишга ўтказиши мумкин.
Ҳадя шартномасини бекор қилиш мумкинми?
Ҳадяни бекор қилишга суд тартибида йўл қўйилади.
Президент 108 ёшли наманганлик нуронийга машина совға қилди
Нуроний Шавкат Мирзиёев билан ифторликда иштирок этиб, суҳбат қурган эди.
Исроил Мадримов профессионал бокснинг WBA йўналишида жаҳон чемпиони бўлди
Исроил Мадримов профессионал бокснинг WBA йўналишида жаҳон чемпиони бўлди