Ўзбекистон
11.10.2023
1 487

Исроил-Фаластин ҳарбий тўқнашувлар чоғида асирга олинган Ўзбекистон фуқаролари ҳақидаги тасдиқланмаган маълумотлар ижтимоий тармоқларга сиздирилмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонаси расмий баёнот берди. Қайд этилишича, Исроил ва Ғазо секторидаги можаро ҳудудларида мажбуран ушлаб турилганлар орасида элчихонага Ўзбекистон фуқаролари борлиги ҳақида маълумот келиб тушмаган. Ҳозирда Ўзбекистон фуқароларини Исроилда рўйхатга олиш тезлаштирилган ва соддалаштирилган тартибда амалга оширилмоқда. Элчихона Исроилда яшаётган Ўзбекистон фуқароларига яна бир бор мурожаат қилиб, тезкор алоқа ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ўзларининг истиқомат манзиллари тўғрисидаги маълумотларни дипломатик ваколатхонанинг электрон манзилига жўнатишни сўраган. Элчихона маълумот олишда ишончли манбаларга таянишни ва тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўраган. Элчихонанинг алоқа маълумотлари: 03-672-2466 03-672-2371 03-758-5075 03-758-5076 054-4851397
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ўзбекистонликларни турли акцияларга чиқмасликка чақирди
Элчихона турли ёлғон ташвиқотларга берилмаслик, қонунга зид хатти-ҳаракатлар содир этмаслик бўйича огоҳлантириш берди.
Исроилда рўй берган террор ҳужуми вақтида Ўзбекистонда туғилган 5 киши ҳалок бўлган – Элчихона
Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонаси ижтимоий тармоқдарда сиздирилган маълумотлар бўйича расмий ахборот берди.
Душанбеда Ўзбекистон элчихонаси янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди
Президентлар Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчихонаси янги биносини тантанали равишда очдилар.
Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 22 мингдан ошди
Қурбонларнинг қарийб 70 фоизи аёллар ва болалардир.