Ўзбекистон
18.06.2023
1 157

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёзнинг жазирама кунлари кондиционердан мунтазам ва нотўғри фойдаланиш турли касалликларни келтириб чиқариши ҳақида огоҳлантирди. Вазирлик тиббиёт фанлари номзоди Дурдона Алимовадан иссиқ кунларда кондиционердан қандай фойдаланиш ҳақида бир қатор тавсиялар олган. Шифокорнинг таъкидлашича, иссиқ кунларда кондиционернинг салқин ҳаво оқими, айниқса, гўдаклар ва ёши катта кишиларга ижобий таъсир этади. — Сабаби уларда танани совутиш тизими мукаммал бўлмайди. Бироқ бу қурилма тагида узоқ вақт ўтириш ҳар қандай инсон саломатлигида салбий ўзгаришларни келтириб чиқаради. Энг аввало, кондиционердан мунтазам фойдаланиш туфайли хонада намлик йўқолиб, ёпиқ дераза ва эшиклар шароитида ҳаво кислород билан тўйинмайди. Бунинг натижасида эса вақт ўтиши билан тери қуруқлашиб, юзда ажинлар пайдо қилади, дейди Д.Алимова. Шунингдек, салқин хонадан иссиқ жойга чиқиш, яъни икки хил экстремал ҳарорат танада стресс реакцияларни келтириб чиқаради. Бу ўз навбатида юрак-қон томир тизими касалликларини қўзғаши мумкин. Қон босими одатда иссиқдан кўра, совуқ ҳавода юқори бўлади. Чунки, салқин ҳарорат қон томирларининг сиқилиши ва спазмларга олиб келади. Кондиционер тагида узоқ вақт ўтириш систолик ва диастолик қон босимини кўтаради. Дурдона Алимова шу боисдан хона ҳароратини ташқи ҳаводан кескин совутмасликни, яъни 5-7 даража пастлатишни тавсия қилган. Шифокорнинг таъкидлашича, кондиционернинг яна бир салбий томони, у тана ҳароратини тушириб юборади. Оқибатда бронхит, томоқ, бел ва бўйин оғриқлари юзага келади. Айниқса, қурилманинг совуқ ҳавоси инсонга тўғри йўналтирилса, нафас йўллари ва мушаклар шамоллаши, ҳатто, зотилжам келиб чиқиши мумкин. Хонадон ва офисларда ўрнатиладиган кондиционерларда +18 ва +20 даража оралиғидаги ҳарорат тавсия этилди. Шунингдек, салқин ҳаво оқимининг хона бўйлаб бир текис тарқалишига эътибор қаратиш зарур. Бундан ташқари, кондиционерларда нафас тизими инфекцияларини қўзғатувчи микроорганизмлар тўпланиб, бу ҳолат аллергик касаллиги бор инсонларга салбий таъсир этиши мумкин. Шу сабабли унинг тозалигига доимо эътибор қаратиш ва фильтрларни тез-тез тозалаб туриш лозим.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Болаларни мактабга жойлаштиришнинг ҳуқуқий асослари ва муҳим қоидалари
Ҳар бир бола бепул умумий ўрта таълим олиш ҳуқуқига эга.