Life Style
11.08.2024
861

Тадқиқотлар натижаларига кўра, кондиционернинг ўзи шамоллашга олиб келмайди, чунки бу касаллик келиб чиқишига совуқ ҳаво эмас, балки микроорганизмлар сабаб бўлади. Бироқ ўта совуқ муҳитда узоқ вақт бўлиш иммун тизимини заифлаштиради, бу эса танани инфекцияларга қарши ҳимоясиз қилиб қўйиши мумкин.
Бундан ташқари, инсон танасида ҳарорат пасайгандан сўнг қон томирлари тораяди, бу қон оқимини сусайтиради, натижада иммунитет ҳужайраларининг томоқ ва бурун шиллиқ пардаларига етказиб берилиши тезлигини секинлаштиради. Кўпинча айнан шу органлар бактериялар ва вируслар учун “кириш жойи” бўлганлиги сабабли, бунда инфекция ривожланиши эҳтимоли ортади.
Шунингдек, ҳароратнинг кескин ўзгариши, яъни совитилган хона ёки автомобилдан бирданига жазирамага чиқиш ҳам танани стрессга тушириб қўяди. Шу вақтда стресс гормонлари ишлаб чиқарилади, узоқ муддат бу ҳол такрорланса, иммунитет тушиб кетиши мумкин.
Хонада ўтирганингизда кондиционерни вақти-вақти билан ўчириб қўйишингиз ёки совуқ ҳаво оқими урмайдиган жойга ўтиб олишингиз мумкин. Аммо транспортда бўлганингизда-чи, ўзингизни асраш учун нималар қилишингиз мумкин?
Автомобилда бўлганингизда қуйидаги қоидаларга риоя қилишга ҳаракат қилинг:
машинани ҳайдашдан олдин салонни яхшилаб шамоллатинг;
совуқ ҳавони юз ва кўкрак қисмингизга йўналтирманг;
ҳароратни аста-секин кўтаринг ёки пасайтиринг.
Ҳозир деярли ҳар бир автобусда кундузи кондиционер ишлаб турибди. Афсуски, унда кетаётганингизда кондиционернинг ишлашига таъсир қила олмайсиз. Баъзи йўловчилар совуқ ҳаво келадиган тешикларни ёпиб қўядилар, аммо бу муаммонинг фақат ярим ечимидир. Автобусда юрганингизда яна бир қават ёзги костюм ёки енгил устки кийим кийиб олиш ҳам вазиятни енгиллатиши мумкин.
Агар барча уринишларингиз бесамар кетиб, барибир шамоллаб қолган бўлсангиз, нима қилиш керак?
Универсал тавсия: симптомларни енгиллаштирадиган локал таъсир қилувчи воситалардан фойдаланинг (ҳеч қандай ҳолатда шифокор тавсиясисиз антибиотиклар билан даволанманг).
Иссиғингиз чиққанида ҳароратни пасайтирувчи, бош оғриғидан халос бўлиш учун эса ҳар қандай рецептсиз оғриқ қолдирувчи воситалардан фойдалансангиз бўлади. Томоқ шиллиқ қаватининг яллиғланишидан эса махсус сўрадиган таблеткалар ёки пастилкалар ажойиб ечим бўлади. Бундан ташқари, томоқ оғриғи учун яхши ўрганилган антиоксидант бўлган С витамини мавжуд воситалар ҳам даводир. Одатда бундай маҳаллий даволаниш етарли бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Мол-мулкка қанча вақт эгалик қилиш мулк ҳуқуқини вужудга келтиради?
Фуқаролик кодексининг 187-моддасида мол-мулкка эгалик қилиш муддати орқали мулк ҳуқуқини олиш тартиби белгиланган.
25 та сув омбори туризм масканларига айланиши мумкин
Ҳозирда 56 та сув омборининг бор-йўғи 4 тасида қутқарув хизмати мавжуд.
Ёлғон ахборот тарқатиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Текширилмаган ёки атайлаб бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш жавобгарлик белгиланган.