currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларИссиқлик таъминоти етказиб бериш: муҳим 6 қоида

Иссиқлик таъминоти етказиб бериш: муҳим 6 қоида

Ҳуқуқ

calendar

25.11.2024

eye

502

Иссиқлик таъминоти етказиб бериш: муҳим 6 қоида

Иссиқ сувнинг ҳарорати 50 — 75о С бўлиши керак. Тарифлардаги ўзгаришлар тўғрисида улар амалга киритилишидан 15 кун олдин ОАВ орқали хабар берилади.

 

1. Иссиқ сув ва отопления ҳарорати меъёрларга мувофиқ бўлиши керак

Иссиқлик таъминоти (иссиқ сув ва отопления) қуйидаги меъёрларга мувофиқ бўлиши керак:

иситиш бўйича хоналарни иситиш бўйича чора-тадбирларни (деразалар, балконлар ва кириш эшикларининг даҳлизларини зичлаштириш, иситиш тагсинчларини изоляциялаш) бажариш шарти билан 1995 йилгача қурилган кўп қаватли турар жой хоналаридаги ҳарорати камида 20о С, агар кўп қаватли уйлардаги иссиқлик тизими реконструкция қилинмаган бўлса — турар жой хоналаридаги ҳарорат камида 18оС бўлиши лозим;

иссиқ сув таъминоти бўйича — иссиқ сувнинг ҳарорати 50 — 75о С бўлиши керак.

2. Иситиш даври ҳоким қарори билан белгиланади

Хоналарни иситиш эҳтиёжлари учун иссиқлик энергиясини беришда иситиш даврни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларда бошланади ва тамомланади.

Иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8оСдан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8оС юқори бўлганда эса тамомланиши керак.

3. Айрим ҳолларда истеъмолчи иссиқлик таъминотидан узиб қўйилади

Етказиб берувчи камида 2 сутка олдин Истеъмолчини ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда, қуйидаги ҳолларда иссиқлик энергияси беришни тўлиқ ёки қисман тўхтатиш чора-тадбирларини кўриш ҳуқуқига эга:

тўловни амалга оширилмаганида;

Истеъмолчилар иссиқлик таъминотига ўзбошимчалик билан уланиб олишганда;

Етказиб берувчининг вакиллари ҳисобга олиш асбобини кўздан кечириш ва уларнинг кўрсаткичларини ёзиб олиш учун ҳисобга олишнинг умумий ва индивидуал ҳисобга олиш асбобларига сабабсиз қўйилмаганида.

4. Иссиқлик энегриясидаги узилишлар ҳақида ёзма огоҳлантириш берилади

Истеъмолчи иссиқлик энергияси тўлиқ узиб қўйилиши ва иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатишдаги танаффус тўғрисида ёзма шаклда огоҳлантирилади (кўп квартирали уйнинг барча кириш жойларидаги эълонлар тахтасига ёки кўп квартирали уй жойлашган ер участкаси доирасида эълон жойлаштириш, шунингдек танаффуслар вақти кўрсатилган ҳолда оммавий ахборот воситалари орқали).

5. Зарур бўлганида узилишлар ҳақида огоҳлантириш берилмаслиги мумкин

Одамларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган ишларни бажариш учун аварияли ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, шунингдек уларни бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган зарур чора-тадбирлар кўриш зарур бўлганда Истеъмолчини огоҳлантирмасдан иссиқлик таъминотини тўхтатиш ёки чеклашга йўл қўйилади.

Бунда истеъмолчи кейинчалик вазият ҳақида 2 суткада хабардор қилиниши керак.

6. Янги нархлар ҳақида ярим ой аввал эълон берилади

Етказиб берувчи тарифлардаги ўзгаришлар тўғрисида улар амалга киритилишидан 15 кун олдин ОАВ орқали хабар бериши керак.

Бундан ташқари, истеъмолчиларга иссиқлик таъминоти хизматлари учун тўлов бўйича ҳисоб-китобларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек етказиб берилган иссиқлик энергияси учун тўлов бўйича қарзларнинг йўқлиги тўғрисидаги маълумотлар бепул берилади.

 

Hudud24.uz колумнисти

Дилмурод Ражабоев

Улашиш: