currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларМурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари

Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари

Ҳуқуқ

calendar

10.04.2026

eye

749

Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари

Фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи давлат томонидан кафолатланади. Давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари келиб тушган мурожаатларни қабул қилиши ва қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиши шарт. Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.

Мурожаатларни кўриб чиқишда давлат органлари ва мансабдор шахслар қуйидагиларни таъминлаши шарт:

— мурожаатларни тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқиш;

— мурожаатда келтирилган ҳолатларни ҳар томонлама ўрганиш;

— бузилган ҳуқуқ ва эркинликларни тиклаш бўйича чоралар кўриш;

— жисмоний ва юридик шахсларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

— қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш.

Мурожаат қилиш ҳуқуқидан фойдаланишда фуқароларга нисбатан ҳар қандай камситишга йўл қўйилмайди. Жумладан, жисмоний шахснинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши ёки ижтимоий мавқеига қараб мурожаатни қабул қилмаслик ёки турлича муносабатда бўлиш мумкин эмас. Шунингдек, юридик шахсларнинг мулк шакли, ташкилий-ҳуқуқий шакли ёки жойлашган манзили ҳам мурожаатни кўриб чиқишга таъсир этмаслиги керак.

Қонунчиликда мурожаатларни кўриб чиқиш билан боғлиқ бир қатор тақиқлар ҳам белгиланган. Хусусан:

— мурожаатни қонунга хилоф равишда рад этиш;

— кўриб чиқиш муддатларини асоссиз равишда бузиш;

— ёзма ёки электрон жавоб бермаслик;

— мурожаат бўйича қонунчиликка зид қарор қабул қилиш;

— бузилган ҳуқуқларни тикламаслик;

— мурожаат муносабати билан маълум бўлган шахсий маълумотларни ошкор этиш тақиқланади.

Агар ушбу қонунбузарликлар жисмоний ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, шунингдек жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказса, мансабдор шахслар жавобгарликка тортилади. Бундай ҳолларда айбдор шахслар Жиноят кодексига мувофиқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача жаримага тортилиши ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишларига жалб қилиниши ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг муҳим кафолати ҳисобланади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар мурожаатларга масъулият билан ёндашиши, уларни ўз вақтида ва холисона кўриб чиқиши фуқароларнинг давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлайди.

Улашиш:

Бошқалар

24-апрел 2026, 06:42
796

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб

Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.


23-апрел 2026, 11:51
743

Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар

Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.


14-апрел 2026, 10:58
603

Топ-100 хорижий олийгоҳлар битирувчиларига ипотека имтиёзи: кимларга берилади ва қандай ишлайди?

Қарорга мувофиқ, мазкур давлат дастурининг субъектлари доираси қатъий белгиланган бўлиб, номзод бир вақтнинг ўзида айрим юридик фактлар (шартлар)га мувофиқ келиши талаб этилади.


15-апрел 2026, 11:11
517

Никоҳ шартномаси — оилавий барқарорлик ва ўзаро ишонч кафолати

Замонавий жамиятда ҳаёт суръати тезлашиб, инсонларнинг турмуш тарзи ҳам сезиларли даражада ўзгармоқда.