currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларИссиқлик таъминотидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоблар қандай амалга оширилади

Иссиқлик таъминотидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоблар қандай амалга оширилади

Ҳуқуқ

calendar

24.11.2025

eye

124

Иссиқлик таъминотидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоблар қандай амалга оширилади

Жисмоний шахсларга кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматларига тарифлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

а) иситишга — 2020-2021 йиллар иситиш мавсумидан бошлаб иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 квадрат метр иситиладиган майдон учун;

б) иссиқ сув таъминотига:

индивидуал ҳисобга олиш асбоблари бўлмаган тақдирда — бир одамга бир ойда (сўм/киши/ой);

индивидуал ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичлари бўйича, улар мавжуд бўлганда, иссиқ сувнинг бир куб метри учун (сўм/куб.м) тасдиқланади.

 Етказиб берувчи билан Ижро этувчи (уй-жой мулкдорлари ширкати, бошқарувчи ташкилот ва бошқалар) ўртасида иссиқлик таъминоти шартномаси тузилган тақдирда Истеъмолчи Ижро этувчига, Ижро этувчи эса Етказиб берувчига иссиқлик энергияси учун тўловни жисмоний шахслар (аҳоли) учун белгиланган тарифлар бўйича тўлайди.

Уйларда, ётоқхоналарда, идоравий турар жой фонди хонадонларида яшовчи истеъмолчилар иссиқлик энергияси учун тўловни ушбу идоранинг фойдаланиш органига жисмоний шахслар (аҳоли) учун белгиланган тарифлар бўйича тўлайдилар.

Жисмоний шахсларга кўрсатиладиган марказий иситиш хизматлари учун ҳисоблаш 2020-2021 йиллар иситиш мавсумидан бошлаб иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 квадрат метр иситиладиган майдон учун белгиланган тарифлар бўйича амалга оширилади.

Иссиқлик таъминоти хизматлари учун тўловларни тўлаш Истеъмолчилар томонидан ҳар ойда қуйидаги тартибда амалга оширилиши керак:

юридик шахслар — кўп квартирали уйдаги нотурар жой хоналарининг мулкдорлари — кўрсатиладиган хизматлар қийматининг камида 15 фоизи миқдорида олдиндан ҳақ тўлаш ва кўрсатилган хизматлар учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш — иситиш давридаги календарь ой тамом бўлгандан кейин юридик шахслар учун белгиланган тарифлар бўйича 30 кун мобайнида;

жисмоний шахслар — иситиш давридаги тамом бўлган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечикмай.

 Иссиқлик таъминоти хизматлари учун белгиланган муддатда тўловлар тўланмаган тақдирда муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун пеня тўланади, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда:

Истеъмолчилар — юридик шахслар томонидан 0,4 фоиз миқдорида;

Истеъмолчилар — аҳоли томонидан 0,1 фоиз миқдорида;

Ижро этувчи (турар жой фондидан фойдаланувчи юридик шахс — хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати, бошқарувчи ташкилот ва бошқалар) томонидан, агар коммунал хизматларнинг Истеъмолчиси номидан Етказиб берувчи билан шартнома тузилган бўлса — 0,1 фоиз миқдорида тўланади.

Истеъмолчилар тўловларни уч ойдан ортиқ тўламаган тақдирда уларга иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш тўхтатилади.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
1 172

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


12-ноябр 2025, 07:06
1 159

Наркожиноятлар учун жиноий жавобгарлик кескин оғирлаштирилади

Миллий дастурга кўра, Интернетдаги наркожиноятларга қарши курашишга ёшлар кенг жалб қилинади.


21-ноябр 2025, 08:14
426

Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар

Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.


18-ноябр 2025, 13:17
413

5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар

2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.