currencies image

12 970,19 UZS

11,06

usd

currencies image

13 572,01 UZS

25,85

eur

currencies image

142,20 UZS

0,03

ru



АсосийЯнгиликларИстеъмолчи 24 соат ичида сифатсиз маҳсулотни алмаштириш ҳуқуқига эга

Истеъмолчи 24 соат ичида сифатсиз маҳсулотни алмаштириш ҳуқуқига эга

#NoComment

calendar

05.08.2024

eye

227

Истеъмолчи 24 соат ичида сифатсиз маҳсулотни алмаштириш ҳуқуқига эга

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида чакана савдо" Қоидаларига кўра:

Сотувчи харидорнинг талабига кўра:

 - товарни тайёрловчининг номи ва жойлашган жойи (юридик манзили), харидорлардан эътирозларни қабул қилиб олишга ва товарни тузатувчи ва унга техник хизмат кўрсатувчи тайёрловчи (сотувчи) томонидан вакил қилинган ташкилот (ташкилотлар)нинг жойлашган жойи тўғрисидаги ахборотни;

 - сертификатнинг асл нусхаси эгаси ёки сертификатни берган товарларни сертификатлаш бўйича орган томонидан тасдиқланган сертификатнинг нусхасини «(мажбурий тартибда сертификатланиши шарт бўлган маҳсулотларни сотишда);

 - тайёрловчи ёки етказиб берувчи (сотувчи) томонидан зарур тарзда расмийлаштирилган товарга илова қилинадиган ҳужжатларни тақдим этиши шарт.

Алоҳида эътибор бериш керакки, агар харидорнинг товарни алмаштириш ёхуд қайтариш тўғрисидаги талаби, товар истеъмол қилинмаган тақдирди, унинг товар кўриниши, истеъмол хоссалари, пломбаси, ёрлиқлари сақланган бўлса, шунингдек ушбу сотувчидан сотиб олинганининг исботи мавжуд бўлса харидор талаби қондирилиши керак.

Сотувчи-ходим харидорга харид билан биргаликда касса чекини, товарларнинг айрим турларини (антиквариат буюмлари, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари, табиий мўйнадан тикилган буюмлар ва бошқаларни) сотишда ҳақи тўланганлиги тўғрисидаги белги қўйилган товар чекини бериши шарт.

Қонунчиликка кўра, ўзига зарур сифатга эга бўлмаган товар сотилган харидор, агар нуқсонлар сотувчи томонидан айтилмаган бўлса, ўзининг танлашига кўра сотувчидан (озиқ-овқат товарларига нисбатан харидор харид қилингандан кейин 24 соат мобайнида бундай ҳуқуққа эга бўлади) қуйидагилардан бирини талаб этишга ҳақли:
 

  • айнан шундай маркадаги (модел, артикулдаги) товарга алмаштиришни;
     
  • харид нархини тегишли равишда қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда бошқа марка (модел, артикул)даги айнан шундай товарга алмаштиришни;
     
  • харид нархи мутаносиб равишда камайтирилишини;
  • товарнинг нуқсонлари дарҳол бепул бартараф этилишини;
     
  • товарнинг нуқсонларини бартараф этиш харажатлари қопланишини.

Бунда харидор зарур сифатга эга бўлмаган товар сотилганлиги оқибатида ўзига етказилган зарар тўлиқ қопланишини талаб қилишга ҳақлидир.

Савдо қоидаларни бузганлик қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноий кодексига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади:
 

  • нархларни асоссиз равишда ошириш;
     
  • товарлар, маҳсулотларни нотўғри ўлчаш, нотўғри тортиш ёки хизматлар кўрсатмаслик;
     
  • товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) чек (квитанция, счёт) бермасдан сотиш;
     
  • харидорга товарнинг, маҳсулотнинг миқдори, вазнини текшириш имконияти яратишдан бош тортиш;
     
  • носоз ёки тамғаланмаган тортиш ва ўлчаш приборларидан фойдаланиш;
     
  • Сотувчи-ходим харидорга харид билан биргаликда касса чекини, товарларнинг айрим турларини (антиквариат буюмлари, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари, табиий мўйнадан тикилган буюмлар ва бошқаларни) сотишда ҳақи тўланганлиги тўғрисидаги белги қўйилган товар чекини бериши шарт.

Улашиш:

Бошқалар

27-январ 2025, 12:29
1 171

Шахсга доир маълумотлар ҳақида билишингиз керак бўлган 5 та факт

Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш фуқароларга БҲМнинг 7 баравари, мансабдор шахсларга эса – 50 баравари миқдорида маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.


1-феврал 2025, 11:26
1 093

Ўзбекистон транспорт-логистика тизимида янги босқич бошланади

Сўнгги етти йилда маҳаллий ташувчиларни қўллаб-қувватлаш натижасида юк автомобиллари сони 7 карра ошиб, 26 мингга етган. Уларнинг халқаро ташишдаги улуши эса 35 фоиздан 60 фоизга ошган. Ушбу давр мобайнида халқаро юк ташувлари ҳажми деярли 2 баробарга ўсиб, 2024 йилда 59,7 млн тоннани ташкил этган.


4-феврал 2025, 06:36
804

Мулкдор бўлмаган шахс кўчмас мол-мулкка эгалик ҳуқуқини олиши мумкинми?

Фуқаролик кодексининг 187-моддасига кўра, мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади.


3-феврал 2025, 11:44
760

Уй-жойни ижарага олувчининг қандай муҳим ҳуқуқ ва мажбуриятлари мавжуд?

Уй-жойни ижарага бериш шартномасига биноан ижарага берувчи, яъни уй-жойнинг мулкдори ёки у ваколат берган шахс ижарага олувчига уй-жойда яшаш учун уни ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланишга топшириш мажбуриятини олади.