currencies image

12 739,95 UZS

7,39

usd

currencies image

14 191,03 UZS

9,50

eur

currencies image

139,14 UZS

0,23

ru



АсосийЯнгиликларИстеъмолчининг асосий ҳуқуқлари

Истеъмолчининг асосий ҳуқуқлари

Ҳуқуқ

calendar

18.09.2024

eye

80

Истеъмолчининг асосий ҳуқуқлари

 

Истеъмолчи - бу маҳсулот, иш ёки хизматни шахсий истеъмол ёки фойда олиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда сотиб оладиган ёки буюртма қиладиган фуқаро.

 

Истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • товар (иш, хизмат) ҳақида, уни ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида ишончли ва тўлиқ маълумот олиш;
     
  • товар (иш, хизмат)ни эркин танлашга ва унинг тегишли даражада сифатли бўлишини талаб қилиш;
     
  • товар (иш, хизмат)нинг хавфсиз бўлишини талаб қилиш;
     
  • сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) томонидан етказилган зарарнинг қопланишини талаб қилиш;
     
  • бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича судга ёки ваколатли органларга мурожаат этиш.
     
  • истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмаларини тузиш.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларга ажратилган истеъмолчиларнинг айрим гуруҳлари учун қонунчилик томонидан савдо, маиший ва бошқа хизмат турлари соҳасида имтиёзлар ва устунликлар берилиши мумкин.      


  • Истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилган тақдирда, у судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Даъволар, агар қонунларда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, жавобгар, истеъмолчи жойлашган ердаги ёки зарар етказилган жойдаги судга тақдим этилади.
     
  • Истеъмолчилар ўз ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ даъволар бўйича, шунингдек, товар (иш, хизмат)лар хавфсиз бўлиши уларнинг сифати устидан назоратни амалга оширувчи давлат органлари, истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари истеъмолчининг (истеъмолчилар номуайян доирасининг) манфаатларини кўзлаб қўзғатиладиган даъволар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинадилар.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
3 040

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
2 903

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


21-август 2024, 12:46
1 455

Ўзбекистонда ресторан ва кафеларга ўзларига туташ майдонларда ёзги террасага рухсат берилади

ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.


24-август 2024, 11:07
1 432

Президент Мустақиллик байрами муносабати билан қатор соҳа вакилларини мукофотлади

"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент фармони эълон қилинди.