Ўзбекистон
21.08.2024
1 982

Ўзбекистонда ресторан ва кафельарга баҳор ва ёз мавсумида ўзларига туташ майдонларда стол-стул ва соябон қўйиб ишлашга рухсат берилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида айтиб ўтди.
Хизматларда улуши энг катта соҳалардан бири, бу – умумий овқатланиш ва меҳмонхона хизматлари.
Давлатимиз раҳбари уларнинг энг катта муаммоси ҚҚС ва ишчилар ҳисобини юритиш эканидан хабардорлигини таъкидлади.
Шу боис 1 январдан умумий овқатланиш корхоналарига ҚҚСнинг бир қисми тадбиркорга “кешбек” сифатида қайтариб берилади. Бунда ойлик айланмасининг 60 фоизини нақд пулсиз амалга оширган корхоналарга ҚҚСнинг 40 фоизи тўланган заҳоти қайтарилади. Агар нақд пулсиз айланма 60 фоиздан кам бўлса, “кешбек” 20 фоиз бўлади.
ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.
Ресторан ва кафелар ишчилар билан қисқа муддатли, соддалашган меҳнат шартномасини тузиши мумкин бўлади.
Худди шу каби 1 октябрдан меҳмонхона ва туроператорларга ҳам тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи “кешбек” қилиб берилади.
Улашиш:
Бошқалар
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Фахрийларимиз фахр ва ифтихоримиз!
Фахрийларимиз навқирон авлодга устоз ҳисобланади.
Профилактика инспектори янги ваколатлари нималардан иборат?
Бу орқали профилактика инспекторининг асосий вазифаси — ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор қаратилиши кутилмоқда.