currencies image

12 739,95 UZS

7,39

usd

currencies image

14 191,03 UZS

9,50

eur

currencies image

139,14 UZS

0,23

ru



АсосийЯнгиликларЙўл ҳаракати қоидаларига оид 6 саволга 6 жавоб

Йўл ҳаракати қоидаларига оид 6 саволга 6 жавоб

Ҳуқуқ

calendar

16.09.2024

eye

189

Йўл ҳаракати қоидаларига оид 6 саволга 6 жавоб

Қонунчилигимизда пиёдаларнинг йўлни кесиб ўтишида қандай талаблар мавжуд?

Қонунчиликка кўра, пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда:

- телефондан фойдаланиш;

- китобларни ёки даврий нашрларни ўқиш;

- видеоматериалларни томоша қилиш;

- аудиоматериалларни эшитиш;

- эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш;

- шунингдек, йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиш БҲМнинг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Пиёдалар йўлни пиёдалар ўтиш жойларидан ташқарида кесиб ўтишда транспортларнинг ҳаракатланишига халақит бермасликлари, яқинлашаётган транспортларнинг йўқлигига ишонч ҳосил қилмасдан туриб, кўринишни чекловчи тўхтаб турган транспорт ёки бошқа бирор тўсиқ панасидан чиқмасликлари керак.

Пиёдалар тўхтаб турган автобус ва троллейбуснинг орқа томонидан йўлни кесиб ўтишлари шарт.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида транспорт воситалари ҳаракатланишининг максимал тезлиги қанча этиб белгиланган?

Қонунчиликка кўра, транспорт воситалари тезлигини:

- аҳоли пунктларида соатига 70 километрдан;

- мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофидаги йўлларда 300 метргача бўлган масофада 30 километрдан;

- турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) соатига 20 километрдан;

- Нукус ва Тошкент шаҳарларида, вилоятлар ва туманларнинг марказларида, шунингдек шаҳарлар ҳудудларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 60 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

Қандай транспорт воситасини бошқариш тақиқланади?

Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, ҳайдовчига тормоз тизими, руль бошқаруви ишламаётган, сутканинг қоронғи вақтида ёки кўриниш чекланган вазиятларда фара чироқлари ва орқа габарит фара чироқлари ёнмайдиган, ёмғир ёки қор ёғаётган вақтда ойна тозалагичи ишламайдиган транспорт воситасини бошқариш тақиқланади.

Мопед ва скутерни бошқаришга неча ёшдан рухсат берилади?

Мопедни бошқаришга 16 ёшдан рухсат этилади.

Мопедни бошқариш учун А тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш талаб этилади.

Мопедда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ва йўловчилар махсус мотошлем тақишлари шарт.

Товушли ишоралар қандай ҳолларда қўлланилиши мумкин?

Қонунчиликка кўра, товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:

- аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун;

- зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун.

Бошқа ҳолларда товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланади.

Шунингдек, товуш сигналини сабабсиз бериш, транспортларга уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш, БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Авария (хавф-хатар) ишораси қандай ҳолларда ёқилиши керак?

Бурилишни кўрсатувчи барча ёруғлик ишораларининг бир вақтда милтиллаши авария (хавф-хатар) ишораси ҳисобланади.

Ушбу ишора қуйидаги ҳолларда ёқилиши керак:

- йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда;

- тўхташ тақиқланган жойларда мажбурий тўхтаганда;

- фара чироқлари ёруғлиги ҳайдовчининг кўзини қамаштирганда;

- шатакка олишда (шатакка олинган механик транспорт воситасида);

- «Болаларни ташиш» таниқлик белгиларига эга бўлган транспорт воситасига болалар чиқаётганда ва ундан тушаётганда.

Транспорт воситаси хавф туғдириши мумкин бўлган бошқа ҳолларда ҳам ҳайдовчи йўл ҳаракати қатнашчиларини огоҳлантириш мақсадида авария ишорасини ёқиши керак.

Aдхамжон ФАЗИЛОВ,
“Aдолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази 
етакчи маслаҳатчиси

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
3 093

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
2 906

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


21-август 2024, 12:46
1 455

Ўзбекистонда ресторан ва кафеларга ўзларига туташ майдонларда ёзги террасага рухсат берилади

ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.


24-август 2024, 11:07
1 432

Президент Мустақиллик байрами муносабати билан қатор соҳа вакилларини мукофотлади

"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент фармони эълон қилинди.