currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЙўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима балларини ҳисоблаш тартиби: муҳим 5 саволга жавоб

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима балларини ҳисоблаш тартиби: муҳим 5 саволга жавоб

Life Style

calendar

20.05.2025

eye

946

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима балларини ҳисоблаш тартиби: муҳим 5 саволга жавоб

Йўлда қилинган хатолар энди шунчаки жарима билан эмас, баллар орқали ҳам ҳисобга олинади. 12 ой ичида тўпланган 12 жарима бали ҳайдовчилик ҳуқуқингизга таҳдид солиши мумкин. Баллар қандай ҳолатларда ҳисобланмайди ёки камайтирилиши мумкин? Эътиборингизга ҳайдовчилар билиши шарт бўлган муҳим 5 саволга жавоб тайёрладик.

 

1. Жарима баллари қайси ҳуқуқбузарликлар учун берилади?

Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаслик ҳолатлари 12 балли жарима баллари асосида ўн икки ой давомида баҳолаб борилади.

Жарима баллари ҳайдовчиларнинг содир этган ҳуқуқбузарликлари тоифаларидан келиб чиқиб ҳисобланади. Батафсил расм орқали танишиш мумкин.

 

2. Жарима балли қачондан ҳисобланади?

Жарима баллари қоидабузарлик биринчи марта содир этган кундан бошлаб, кейинги йил шу кунга қадар ҳисобланади.

Жарима балларини ҳисоблаш даврида жами 12 баллга етмаса, тўпланган баллар кейинги жарима балларини ҳисоблаш даври учун ҳисобланмайди ва жарима балларини ҳисоблаш янгидан бошланади.

3. Ҳайдовчилар ўзларининг жарима балли ҳақида қандай маълумот олишлари мумкин?

Жарима баллари фақат ЙПХ ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар бўйича қабул қилинган қарорлар асосида “E-jarimaball” модули орқали инсон омилисиз автоматлаштирилган тартибда ҳисобланади.

Ҳайдовчилар ўзининг жарима баллари ҳақидаги маълумотларни исталган пайтда E-jarimaball модули ёки махсус мобиль илова орқали олишлари мумкин.

Қоидабузарликлар 8 жарима баллига тенг бўлганда, улар бу ҳақида SMS орқали огоҳлантирилади.

Жарима баллари 1 йилда 12 баллдан ошганда ҳайдовчиларнинг қоидабузарликлари тўғрисидаги маълумотлар туман (шаҳар) судларига электрон юборилади.

Бу ҳақида ҳайдовчиларга SMSхабар юборилади.

4. Иш судга оширилганида ҳам жарима балли ҳисобланадими?

Ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳолати юзасидан эътироз билдирилиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича ишлар кўриб чиқиш учун судларга юборилганда, жарима баллари судларнинг якуний қарорларига асосан ҳисобланади.

Суд томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган деб топилса, жарима баллари ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб ҳисобланади.

Суд қарори билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бекор қилиниб, ҳайдовчи маъмурий жавобгарликдан озод этилса, ушбу қоидабузарликлар бўйича ҳайдовчига жарима баллари ҳисобланмайди.

Бунда суднинг қарори E-jarimaball модулига юкланади ва бекор қилинган ҳуқуқбузарлик бўйича қайд этилган жарима балли автоматик ҳисобдан чиқарилади.

5. Тартибли ҳайдовчиларга имтиёз бериладими?

12 ойда йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган ҳайдовчиларга рағбатлантириш тариқасида, кейинги жарима балларини ҳисоблаш даврида содир этган биринчи йўл ҳаракати қоидасини бузганлиги учун биринчи жарима балли ҳисобланмайди. Бунда улар асосий жазодан озод этилмайди.

Ҳайдовчиларнинг охирги ҳуқуқбузарлиги учун жарима балли ҳисобланган вақтдан бошлаб, улар олти ой давомида ҳуқуқбузарлик содир этмаса уларнинг умумий жарима балларидан икки жарима балли чегириб ташланади.

Бунда ҳайдовчиларнинг жарима баллари умумий миқдори икки жарима баллидан кам бўлган тақдирда, барча жарима баллари чегириб ташланади ҳамда жарима балларини ҳисоблаш муддати биринчи ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтдан янгидан бошланади.

6. Ҳисобланган жарима балли устидан кимга шикоят қилиш мумкин?

Ҳайдовчилар жарима баллари бўйича Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг тегишли бўлинмаларига мурожаат қилишлари мумкин.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра бўлинмалар қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

— маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарорни бекор қилиш ҳақида;

— маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни тугатиш ҳақида;

— мурожаатни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра бўлинмалар томонидан қуйидаги ҳолларда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарорни бекор қилиш ёки тугатиш ҳақида қарор қабул қилинади:

— жарима балларини ҳисоблашда техник хатолик юз берганлиги аниқланганда;

— жарима баллари талабларни бузган ҳолда ҳисобланганда;

— ҳайдовчиларнинг маъмурий қоидабузарлиги охирги зарурат ҳолатида содир этилган деб топилганда;

— маъмурий иш тугатилганда.

Мурожаатларда кўрсатилган сабаблар ўз тасдиғини топмаганда, бўлинмалар томонидан мурожаатни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Ҳайдовчилар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари қарорларидан норози бўлганда, ушбу қарор юзасидан юқори турувчи органларга ва (ёки) судга шикоят қилишлари мумкин.

Hudud24.uz сайти колумнисти
Дилмурод Ражабоев

Улашиш:

Бошқалар

24-апрел 2026, 06:42
794

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб

Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.


23-апрел 2026, 11:51
742

Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар

Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.


14-апрел 2026, 10:58
602

Топ-100 хорижий олийгоҳлар битирувчиларига ипотека имтиёзи: кимларга берилади ва қандай ишлайди?

Қарорга мувофиқ, мазкур давлат дастурининг субъектлари доираси қатъий белгиланган бўлиб, номзод бир вақтнинг ўзида айрим юридик фактлар (шартлар)га мувофиқ келиши талаб этилади.


15-апрел 2026, 11:11
517

Никоҳ шартномаси — оилавий барқарорлик ва ўзаро ишонч кафолати

Замонавий жамиятда ҳаёт суръати тезлашиб, инсонларнинг турмуш тарзи ҳам сезиларли даражада ўзгармоқда.