currencies image

12 456,25 UZS

45,26

usd

currencies image

14 461,71 UZS

223,82

eur

currencies image

158,36 UZS

0,02

ru



АсосийЯнгиликларЙўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар

Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар

Ҳуқуқ

calendar

22.05.2025

eye

1 185

Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар

Йўналишсиз таксиларни ташқи маълумотлар билан жиҳозлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:

автотранспорт воситасининг тепасига ўрнатиладиган “TAXI” таниш белгисини ўрнатиш;

юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксилар учун мўлжалланган махсус сериядаги автотранспорт воситасининг давлат рақами белгиси, шунингдек, йўналишсиз таксиларнинг олд ва орқа эшикларига чизиладиган қора квадратлар ҳамда композиция туширилганлиги (ёпиштирилганлиги).

Йўналишсиз такси сифатида фойдаланиладиган ҳар бир автотранспорт воситаси техник жиҳатдан соз ҳолатда бўлиши ва Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши, шунингдек, қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

белгиланган ягона таниш белгиларининг мавжуд бўлиши;

тўловларни агрегатор ёки бошқа электрон тўлов тизимлари орқали қабул қилиш имконияти яратилган бўлиши;

йўналишсиз такси техник ҳолати ва жиҳозларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши;

шаҳар йўналишларида автотранспорт воситасининг эксплуатацияси 15 йилдан ортиқ бўлмаслиги;

ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси мавжуд бўлиши;

таксометр функцияларини таъминлайдиган махсус иловага эга мосламалар (шу жумладан, уяли телефонлар, планшетлар) билан таъминланган бўлиши.

Вагон типидаги (Дамас ва шу типдаги) автотранспорт воситаларида йўналишсиз такси сифатида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш тақиқланади.

Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксилар сифатида фойдаланиладиган ҳамда ягона таниш белгилари билан жиҳозланган автотранспорт воситаларида йўловчиларни олиш ва тушириш мақсадида Тўхташ тақиқланган йўл белгиси амал қилиш ҳудудида йўловчиларни тушириш-чиқаришга рухсат этилади.

Юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксилар сифатида фойдаланиладиган ҳамда ягона таниш белгилари билан жиҳозланган автотранспорт воситаларига:

йўловчиларни олиш ва тушириш мақсадида Тўхташ тақиқланган йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан, аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхташ;

аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган қурилиш моллари, деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуаларининг пулли тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул кириш;

йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлаги бўйлаб ҳаракатланиш ҳуқуқи берилади.

Йўловчилар ташиш учун мўлжалланган йўналишсиз таксиларни бошқаришга ҳайдовчилик гувоҳномасида В тоифаси бўлган, 21 ёшга тўлган, тиббий кўрикдан ўтган ва камида уч йиллик ҳайдовчилик стажига эга ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган шахслар қўйилади.

Амалга оширилиши учун лицензия берилган фаолият тури билан фақат шу лицензияни олган жисмоний ёки юридик шахс шуғулланиши мумкин. Лицензияларни ёки уларга доир ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар:

ўз автотранспорт воситасини бир йилда бир маротаба техник кўрикдан ўтказиши;

бир йилда бир маротаба тиббий кўрикдан ўтиши ва тиббий кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномага эга бўлиши шарт.

Йўналишсиз таксида мунтазам йўналишларда фаолият юритувчи жамоат транспортининг йўналиш схемаларига мувофиқ ёки трафарет қўйган ҳолда йўловчи ташиши тақиқланади.

Йўналишсиз таксиларда йўловчилар ва багажни ташиш

Йўналишсиз таксиларга йўловчилар уларнинг талабига кўра Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилган ҳолда чиқарилади ва туширилади.

Мушуклар, итларни тизгин ва тўшаги мавжуд бўлганда тумшуқбоғларда, кичик жониворларни саватларда, сумкаларда ҳамда қушларни қафасларда ташишга рухсат берилади.

Йўналишсиз таксиларда багаж ташиганлик учун ҳақ олинмайди.

 

Шакарбой Ғайибназаров,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

5-июн 2025, 07:00
1 146

Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб

Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.


29-май 2025, 05:38
1 095

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.


26-май 2025, 12:18
813

Янги нормалар: ахборот қай ҳолларда ноқонуний деб топилади?

2017–2025 йиллар оралиғида интернет фойдаланувчиларининг сони 14,7 миллиондан 32,7 миллионгача ошган.


27-май 2025, 04:35
774

Ходимнинг шахсга доир маълумотларига нималар киради ва уларни кафолатлаш қандай тартибда амалга оширилади?

Иш берувчига тақдим этилган, ходимнинг, шунингдек унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги фактлар, воқеалар ва ҳолатлар тўғрисидаги ахборот ходимнинг шахсга доир маълумотларидир.