Ҳуқуқ
24.07.2025
88
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида йўналишсиз таксилардан фойдаланиш юзасидан тартиб белгиланган. Йўналишсиз такси сифатида фойдаланиладиган ҳар бир автотранспорт воситаси техник жиҳатдан соз ҳолатда бўлиши ва Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши, шунингдек, қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
— ушбу Низомнинг 6 ва 7-бандларида белгиланган ягона таниш белгиларининг мавжуд бўлиши;
— тўловларни агрегатор ёки бошқа электрон тўлов тизимлари орқали қабул қилиш имконияти яратилган бўлиши;
— йўналишсиз такси техник ҳолати ва жиҳозларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши;
— шаҳар йўналишларида автотранспорт воситасининг эксплуатацияси 15 йилдан ортиқ бўлмаслиги;
— ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси мавжуд бўлиши;
— таксометр функцияларини таъминлайдиган махсус иловага эга мосламалар (шу жумладан, уяли телефонлар, планшетлар) билан таъминланган бўлиши.
Шуни унутмангки, вагон типидаги («Дамас» ва шу типдаги) автотранспорт воситаларида йўналишсиз такси сифатида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш тақиқланади.
Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксилар сифатида фойдаланиладиган ҳамда ягона таниш белгилари билан жиҳозланган автотранспорт воситаларида йўловчиларни олиш ва тушириш мақсадида «Тўхташ тақиқланган» йўл белгиси амал қилиш ҳудудида йўловчиларни тушириш-чиқаришга (юкларни ортиш-туширишга) рухсат этилади.
Юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксилар сифатида фойдаланиладиган ҳамда ягона таниш белгилари билан жиҳозланган автотранспорт воситаларига:
— йўловчиларни олиш ва тушириш мақсадида «Тўхташ тақиқланган» йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан, аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхташ;
— аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган қурилиш моллари, деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуаларининг пулли тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул кириш;
— йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлаги бўйлаб ҳаракатланиш ҳуқуқи берилади.
Мазкур банд ушбу Низомнинг 6 ва 7-бандларида белгиланган ягона таниш белгилари билан жиҳозланмаган, йўловчиларни буюртма асосида ташишда фойдаланиладиган ҳамда лицензия варақасига эга бўлмаган енгил автотранспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Йўналишсиз таксилар ҳайдовчиларига қўйиладиган талаблар
Йўловчилар ташиш учун мўлжалланган йўналишсиз таксиларни бошқаришга ҳайдовчилик гувоҳномасида «В» тоифаси бўлган, 21 ёшга тўлган, тиббий кўрикдан ўтган ва камида уч йиллик ҳайдовчилик стажига эга ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган шахслар қўйилади.
Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.
Амалга оширилиши учун лицензия берилган фаолият тури билан фақат шу лицензияни олган жисмоний ёки юридик шахс шуғулланиши мумкин. Лицензияларни ёки уларга доир ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.
Юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларнинг ҳайдовчилари ишлаётганда тегишли лицензия варақасига ҳамда йўлга чиқишдан олдин автотранспорт воситасининг белгиланган тартибда техник кўрикдан ва ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисида йўл варақасига эга бўлиши шарт.
Феруз Жўраев,
"Адолат" МҲАМ масъул ходими
Улашиш:
Бошқалар
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
Субсидия асосида уй олишда турмуш ўртоқнинг розилиги: Муҳим жиҳатлар
Субсидия асосида уй-жой сотиб олиш кўпчилик оилалар учун айни муддао бўлиб, ўз уйига эга бўлиш имкониятини яратади.