currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларИжтимоий иш соҳасидаги муносабатлар тартибга солинди

Ижтимоий иш соҳасидаги муносабатлар тартибга солинди

Ҳуқуқ

calendar

27.07.2026

eye

233

Ижтимоий иш соҳасидаги муносабатлар тартибга солинди

“Ижтимоий иш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–1159-сон, 23.07.2026 й.) қабул қилинди

Ушбу Қонуннинг мақсади ижтимоий иш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
 
Қонунга кўра, ижтимоий иш – ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг имконият ва салоҳиятини оширишга кўмаклашадиган, ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдамни ривожлантириш орқали жамиятда ижтимоий ўзгаришларга олиб келадиган касбий фаолият соҳасидир.
 
Ижтимоий иш тиббиёт, таълим, ижтимоий ҳимоя, бандлик, суд ва ҳуқуқ-тартибот, жазони ижро этиш соҳаларида ташкил этилади.
 
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ижтимоий иш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.
 
Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам бирламчи, ихтисослашган ва юқори ихтисослашган даражаларга бўлинади.
 
Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам:
 
ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг яшаш жойида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали;
 
ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг маҳалласида;
 
ижтимоий хизматлар кўрсатувчиларнинг муассасаларида, шу жумладан стационар муассасаларда кўрсатилади.

Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун қуйидагилар асос бўлади:
 
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахснинг (оиланинг) ёки унинг қонуний вакилининг мурожаати;
 
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахснинг (оиланинг) ёки унинг қонуний вакилининг ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш шартларига розилиги.
 
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда ҳамда ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатишда қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан назорат қилувчи ваколатли давлат органидир.

Улашиш:

Бошқалар

20-июл 2026, 05:37
2 866

Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?

Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.


20-июл 2026, 10:25
2 298

Миси чиққан уста

Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.


10-июл 2026, 07:30
830

Айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади

Давлат томонидан тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор имтиёз ва кафолатлар белгиланган. Шулардан бири айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг олий таълим муассасасида ўқиш учун тўланадиган контракт маблағининг бир қисмини қоплаб бериш тартибидир


14-июл 2026, 05:36
675

Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт

Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.