currencies image

12 591,71 UZS

84,40

usd

currencies image

14 821,70 UZS

153,86

eur

currencies image

160,18 UZS

1,38

ru



АсосийЯнгиликларҚайси ҳолларда ота ёки она ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин?

Қайси ҳолларда ота ёки она ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин?

Ҳуқуқ

calendar

10.01.2024

eye

437

Қайси ҳолларда ота ёки она ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин?

Ажрашганман. Собиқ эрим алимент тўламайди, болаларидан хабар олмайди, фарзандимнинг операцияси учун ҳам пул бермади. Ичкиликка ружу қўйган. Ўғлим жаҳон чемпионатларида қатнашади. Ҳар сафар чет элга чиқишида отасидан розилик олишимизга тўғри келади. У эса розилик бермай, алиментдан воз кечишимизни талаб қилади. Бундай вазиятда мен уни оталик ҳуқуқидан маҳрум қилдира оламанми?

Оила кодексига кўра, ота-она (улардан бири) қуйидаги ҳолларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин:

ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа;

узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғуруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;

ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;
муттасил ичкиликбозлик ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган бўлса;

ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса.

Агарда мана шу асослардан лоқал биттаси мавжуд бўлса Сиз фуқаролик ишлари бўйича судга эрингизни оталик ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича ариза билан мурожаат этишингиз мумкин. Бу фақат суд тартибида ҳал қилинади.

Сиз юқорида келтирган барча сабабларни аризада кўрсатган ҳолда эрингиз, яъни жавобгар яшайдиган ҳудуддаги фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилшингиз керак.

Саволга ҳуқуқшунос Лобар Розимова жавоб берди.

Улашиш: