Ўзбекистон
29.04.2025
524

«Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига асосан, қуйидаги объектлар кафолатлаш объекти деб ҳисобланмайди:
— банкларнинг, нобанк кредит ташкилотларининг, лизинг ташкилотларининг, суғурта ташкилотларининг, инвестиция ва пай фондларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлат ваколатли органининг тегишли лицензиясига ёки рухсатига асосан фаолият юритаётган ёхуд фаолиятини ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга ошираётган бошқа молия ташкилотларининг омонатлари;
давлат ташкилотлари ва корхоналарининг, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг давлат органлари омонатлари;
банкка алоқадор шахсларнинг омонатлари, бундан банкнинг бошқарув аъзолари ва муҳим аҳамиятга эга ходимларининг охирги уч ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари миқдоридан ошмайдиган омонатлари мустасно;
чет элда очилган шуъба банклардаги ёки банк филиалларидаги омонатлар;
шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларида жамғарилган пул маблағлари;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ фаолиятдан олинганлиги суднинг қонуний кучга кирган қарори билан тасдиқланган пул маблағлари.
Рахматов Бекзод,
«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази
ходими
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.