Ҳуқуқ
18.09.2024
1 088

Қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчиларга 10 йилгача солиқ имтиёзлари берилади.
1. Қайта тикланувчи энергия манбалари нима?
Қайта тикланувчи энергия манбаларига – атроф-муҳитда табиий ҳолда қайта тикланувчи қуёш, шамол энергияси, ер ҳарорати (геотермал), сув оқимларининг табиий ҳаракати, биомасса энергияси киради.
2. Қайта тикланувчи энергия асбоб-ускуналари учун божни кечиктириб тўлаш мумкин
Қайта тикланувчи энергия манбалари ва уларнинг асбоб-ускуналари, хом ашё, бутловчи ва эҳтиёт қисмларини импорт қилишда божхона тўловларини 120 кун муддатга фоизлар ундирилмасдан кечиктириб тўлаш мумкин.
3. Тадбиркорлар энергияни давлатга тўғридан тўғри шартнома асосида сотиши мумкин
Тадбиркорлар қайта тикланувчи энергия манбаларида ишлаб чиқарилган электрни давлат органига ва ҳудудий электр тармоқларига ўрнатилган тарифларда, бошқа истеъмолчиларга ўзаро келишилган нархларда тўғридан-тўғри тузилган, узоқ муддатли шартномалар асосида сотиши мумкин.
Шунингдек, тадбиркорлар бошқа шахсларга тегишли объектларда ижара ҳуқуқи асосида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиб, ушбу қурилмаларда ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотишга рухсат берилади.
4. Энергияни сақлаб бериш учун ҳақ ундирилмайди
Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган тадбиркорлар томонидан ой давомида ягона электр энергетика тизимига узатилган ва истеъмол қилинган электр ҳисоби «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ биллинг тизимида юритилади ҳамда ой якуни билан тармоққа узатилган ва истеъмол қилинган электр энергияси ҳажми ўртасидаги тафовутга асосан ўзаро ҳисоб-китоб қилинади.
Бунда, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан электр энергиясини сақлаб бериш хизмати учун ҳақ олинмайди.
5. Солиқ имтиёзлари берилади
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчилар қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатганлик учун мол-мулк солиғини тўлашдан ҳамда ушбу қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғини тўлашдан улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан 10 муддатга озод этилади.
Амалдаги энергетика тармоқларидан тўлиқ узилган яшаш учун мўлжалланган жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчилар эгалигидаги мол-мулкка қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланилган ойдан эътиборан уч йил муддатга жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи солинмайди.
Амалдаги энергетика ресурслари тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган яшаш учун мўлжалланган жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланилган ойдан эътиборан уч йил муддатга ер солиғидан озод этилади.
Улашиш:
Бошқалар
Фахрийларимиз фахр ва ифтихоримиз!
Фахрийларимиз навқирон авлодга устоз ҳисобланади.
Профилактика инспектори янги ваколатлари нималардан иборат?
Бу орқали профилактика инспекторининг асосий вазифаси — ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Хотиржамлик ортидаги хавф: чуқур нафас нимага ундайди?
Муаммоли вазиятга тушганимизда бизга кўпинча “Чуқур нафас ол ва тинчлан” дейишади.
Картoшка фри юраκ касалликлари хавфини oширадими?
Агар ҳар куни қoвурилган oвқат истеъмoл қилинса, бу хавф 15% гача oшади.