currencies image

12 757,94 UZS

17,95

usd

currencies image

14 125,59 UZS

130,46

eur

currencies image

135,06 UZS

1,77

ru



АсосийЯнгиликларҚанча автомобиль эко-назоратдан ўтказилди?

Қанча автомобиль эко-назоратдан ўтказилди?

Ўзбекистон

calendar

25.04.2024

eye

181

Қанча автомобиль эко-назоратдан ўтказилди?

Республикамизнинг барча ҳудудларида "Тоза ҳаво" ойлигининг биринчи босқичи давом этмоқда, унда 10 апрелдан ҳозирги кунга қадар 58 минг 822 та автомобил экологик назоратдан ўтказилди.

Бу “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 16, 17 ва 28-моддалари ҳамда“Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддаси талаблари ижросини таъминлаш ҳамда автотранспорт воситаларининг экологик ҳолати юзасидан давлат экологик назоратини олиб бориш мақсадида амалга оширилмоқда.

Тадбир давомида 518 татранспорт воситаси атмосферага меъёридан ортиқ зарарли моддалар чиқараётганлиги аниқланди. Ҳолатлар юзасидан жами 303 нафар ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан жами 50,1 млн сўм жарима қўлланилди. Шунингдек, 222 та транспорт воситасининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

Маълумот учун, “Тоза ҳаво” ойлигининг жорий йилдаги I босқичи 10 майга қадар давом этади.

Тадбир давомида жами 200 000 та автотранспорт воситаларини экологик назоратдан ўтказиш белгиланган.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 017

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 784

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 042

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 514

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.