Ҳуқуқ
18.11.2024
31
Мулкдор бўлиш ҳуқуқининг ҳар бир шахсга берилиши шахснинг ҳуқуқий ҳолати ва мақомидан қатъи назар, мол-мулкка эга булиши ва қонунда белгиланган асослар ва тартибдан ташқари, барча ҳолатда мулкдорлик мавқеининг сақлаб қолишини англатади. Хусусий мулк ҳуқуқи муддатсиздир.
Мулкдорга мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш муддати белгиланишига йул қўйилмайди. Шахснинг мулк ҳуқуқини чеклаш, мулкидан маҳрум этиш фақат қонунчиликда назарда тутилган ҳоллардагина амалга оширилиши мумкин.
Фуқаролик кодексида мулк ҳуқуқи шахслар ўз мажбуриятларини бажармаганда суд томонидан уларнинг мажбуриятлари бўйича ундирув уларнинг мол-мулкига қаратилган тақдирда олиб қўйилиши мумкинлиги белгиланган. Бундай ҳолларда мол-мулк мулкдорнинг эрк-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда ундан олиб қўйилади.
Шунингдек, национализация қилиш, реквизиция ва мусодара қилиш тартибида йўл қўйилиши белгиланган.
«Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасида хусусий мулк бўлган мол-мулкни, шу жумладан ер участкасини национализация ва реквизиция қилинган ҳолларда олиб қўйиш, агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, мулкдорга унинг бозар қиймати, шунингдек бундай олиб қўйиш муносабати билан мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни тўла қопланиши шарти билангина амалга оширилиши белгиланган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 27-моддасида Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёсини мусодара қилиш мазкур ашёни ҳақ тўламасдан мажбурий тарзда давлат мулкига ўтказишдан иборат бўлиб, ушбу чора жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан қўлланилади. Ҳуқуқбузарнинг шахсий мулки бўлмаган ашё мусодара қилиниши мумкин эмас, муомаладан чиқарилган ашёлар бундан мустасно.
Шунингдек, ўқотар ов қуролини, пневматик ов қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини, бошқа ов қуролларини мусодара қилиш асосий тирикчилик манбаи овчилик бўлган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.
Мулкдор хусусий мулк бўлган мол-мулкини национализация, мусодара ва реквизиция қилиш тўғрисидаги қарор устидан суд тартибида шикоят қилишга ҳақли.
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби
Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.
Электрни узиш ҳақида огоҳлантириш бериш тартиби қандай?
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришнинг тўхтатиб турилиши ва бунинг сабаблари тўғрисида маълумот беришга мажбур ҳисобланади.