Life Style
16.01.2026
362

Кўпчиликни қизиқтирадиган савол бор:
нега айрим стюардесса ва пилотларнинг қизил (хорижга чиқиш) паспортида йиллаб ҳеч қандай чет эл печатлари бўлмайди, бошқаларида эса юзлаб штамплар бор?
Бу ҳолат на қонун бузилиши, на имтиёз — бу халқаро авиация ва чегара назоратидаги махсус ҳуқуқий режим натижасидир.
Самолёт экипажи (стюардесса, пилот, бортмуҳандис) халқаро ҳуқуқда “crew member” – транспорт экипажи деб аталади.
Улар:
◾️ турист ҳисобланмайди
◾️ меҳнат мигранти эмас
◾️хизмат сафаридаги давлат хизматчиси ҳам эмас.
Улар халқаро ташувни амалга оширувчи профессионал ходим ҳисобланади.
Шу сабабли уларга нисбатан чегара назоратининг махсус тартиби қўлланади.
Қуйидаги барча шартлар бажарилса, стюардесса ёки пилотнинг қизил паспортига печать қўйилмайди:
Яъни агар шахс мамлакатга:
◾️ рейс билан
◾️ экипаж рўйхати (crew list) асосида
◾️ хизмат вазифасини бажариш учун кирган бўлса,
у турист ҳисобланмайди.
Агар экипаж:
◾️ аэропорт
◾️ авиакомпания меҳмонхонаси
◾️ трансфер маршрутидан ташқари чиқмаса
👉 улар давлат ҳудудига “кирган” деб ҳисобланмайди.
Бу “sterile zone” (стерил ҳудуд) режими деб аталади.
Аэропортларда экипаж учун:
◾️ алоҳида йўлак
◾️ алоҳида назорат мавжуд.
Бу йўлакдан ўтилганда:
◾️ паспорт сканер қилинади
◾️ лекин штамп қўйилмайди
Чунки бу миграцион кириш эмас, хизмат режими саналади.
Агар экипаж аъзоси:
✔ меҳмонхонадан чиқса
✔ шаҳарга борса
✔ шопинг, дам олиш, туризм қилса
у ҳолда:
◾️ экипаж мақомини йўқотади
◾️ турист мақомини олади
◾️ чегарадан оддий инсон сифатида ўтади
👉 Шу пайтдан паспортга IN/OUT печат қўйилади.
Кўпчилик ўйлайди:
“Нега штамп йўқ, бу имтиёзми?”
Йўқ. Бу:
◾️ Чикаго конвенцияси
◾️ ICAO стандартлари
◾️ давлатлар ўртасидаги авиация келишувлари
асосида берилган халқаро транспорт иммунитети.
Бу иммунитет:
◾️ экипажни миграция навбатларидан
◾️ визадан
◾️ штампбозликдан
озод қилади — фақат хизмат вақтида.
Бу касбда одам:
◾️ бир кунда 3 давлатга кириб чиқиши мумкин
◾️ лекин ҳеч бирига расман кирмаган бўлиши мумкин
◾️ паспорт тоза қолади
◾️ лекин дунё бўйлаб учади
Бу:
замонавий халқаро авиациядаги энг ноёб ҳуқуқий мақомлардан биридир.
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?
Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.
Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаларини олиб ўтиш тартиби қандай?
Шунинг учун уларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартиби оддий транспорт воситаларидан фарқ қилади.