currencies image

12 998,91 UZS

13,90

usd

currencies image

13 439,57 UZS

154,61

eur

currencies image

131,29 UZS

1,45

ru



АсосийЯнгиликларҚандай ҳолатларда пуллар “яроқли” ва “яроқсизга” бўлинади?

Қандай ҳолатларда пуллар “яроқли” ва “яроқсизга” бўлинади?

Ҳуқуқ

calendar

04.02.2025

eye

113

Қандай ҳолатларда пуллар “яроқли” ва “яроқсизга” бўлинади?

Баъзида савдо расталари ва банкларда “яроқсиз” пулларни қабул қилишмайди. Aслида қандай ҳолатларда пуллар “яроқли” ва “яроқсизга” бўлинишидан хабарингиз борми?

Ўзбекистон Республикаси "Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қонунига кўра, қуйидаги шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкноталар муомалага яроқли тўлов воситаси ҳисобланади:

▪️ банкнота тасвирини (шаклини) аниқлаш имконини берадиган даражада сийқаланган ва ифлосланган бўлса (сийқаланиш банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган ва асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаган ҳолатлар бундан мустасно);

▪️ банкнота энининг (бўйининг) тўртдан бир қисмидан ошмаган ёпиштирилган йиртиқларга эга бўлса;

▪️ ёпиштириб қўйилган бурчаклари ёки қисмлари (1 см2 дан ошмаган) бўлса ҳамда йиртиб олинган бурчаклари ёки қисмлар аниқ ушбу банкнотага тегишли бўлса;

▪️ майда доғлар, ёзувлар, штамп изи бўлганда (бунда ёзув ёки штамп изи икки донадан ортиқ бўлса, банкнота тугатилганлиги, сохталиги ёки намунавийлигини тасдиқловчи штамплар бундан мустасно) ҳамда улар банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаган бўлса;

▪️ банкнотада диаметри 1 мм дан ошмаган ва иккитадан ортиқ тешиклар бўлса, бунда тешиклар банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган ва асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаган бўлиши керак.

Шикастланган банкноталарни айирбошлашда банк ходими томонидан икки нусхада маълумотнома расмийлаштирилади ва унинг бир нусхаси жисмоний шахсга берилади. Тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларнинг шикастланган банкноталарини миллий валютага айирбошлаш ёки шу турдаги шикастланмаган банкноталарга алмаштириш, майдалаш, йириклаш ҳамда конверсия операцияларни амалга оширишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Бундай турдаги операциялар амалга оширилганда банк томонидан воситачилик ҳақлари ундирилиши мумкин.

Қуйидаги шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкноталар муомалага яроқсиз тўлов воситаси ҳисобланади:

▪️ бўлакларга ажратилган, шу жумладан ёпиштирилган бўлса;

▪️ дастлабки ранги ўзгарган ёки ранги ўчган бўлса;

▪️ ёнган ёки куйган ҳолатда бўлса;

▪️ қонуний тўлов воситаси еканлигини кўрсатувчи асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиқ қисмига мой, бўёқ ёки сиёҳ тўкилган бўлса;

▪️ банкнотада кимёвий реактивлар таъсири бўлса;

▪️муайян даражада қасддан шикастланган ҳолда тасвир (сурат, портрет) ўзгартирилганда, номинали ўзгартирилган, ҳимоя ипчалари олиб ташланган, катта ҳажмдаги ёзувлар бўлса;

▪️ банкнотлар аниқ босма хатога ега бўлган (сув белгиси ёки ҳимоя ипчаларининг йўқлиги ёки нотўғри жойлашганлиги), тасвирлари тўлиқ босилмаган ёки суркалиб кетган бўлса;

▪️ банкнота геометрик ўлчамининг 3 мм га тенг ёки ундан ортиққа ўзгарган бўлса;

▪️ банкнота  тасвирини  (суратини,  портретини,  шаклини)  аниқлаш  имконини бермайдиган даражада сезиларли сийқаланган ва ифлосланган бўлса;

▪️ ўзининг қаттиқлик даражасини сезиларли даражада йўқотиб, юмшоқ ҳолга келган банкнотлар.

Улашиш:

Бошқалар

13-январ 2025, 05:41
1 050

Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.


15-январ 2025, 05:39
1 041

Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.


9-январ 2025, 06:35
828

Ўзбекистондан қатор халқаро йўналишларга автобус қўйилиши режалаштирилмоқда

Транспорт вазирлиги республиканинг турли ҳудудларидан халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.


20-январ 2025, 06:34
813

Иқтисодий процессуал қонунчилик бўйича судда кимлар вакил бўла олмайди?

Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 61-моддасида вакил орқали иш юритиш тартиби белгилаб берилган.