currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҚандай ҳолларда автомототранспорт воситалари нотариал тартибда тасдиқланиши шарт эмас

Қандай ҳолларда автомототранспорт воситалари нотариал тартибда тасдиқланиши шарт эмас

Life Style

calendar

07.08.2025

eye

545

Қандай ҳолларда автомототранспорт воситалари нотариал тартибда тасдиқланиши  шарт эмас

Мамлакат иқтисодиётида автомобиль транспортининг муҳим ўрни бор, у катта ижтимоий аҳамиятга эга, энг қулай ва фойдаланиш осон ҳаракатланиш воситаси сифатида фуқароларнинг ҳаётидан мустаҳкам ўрин олган.

Шу боис, автомобиль сотиб олишдаги энг муҳим қоидаларни айтиб ўтамиз.

Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга сольишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 38-сонли қарорига мувофиқ, автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар нотариуслар томонидан нотариал тартибда тасдиқланиши керак.

Аммо ҳар доим ҳам эмас.  Автомототранспорт воситаларини қуйидаги ҳолларда нотариал тартибда тасдиқланиши зарур эмас.

Булар:

— ихтисослаштирилган савдо корхоналари (автомототранспортни ишлаб чиқарувчи корхоналар, уларнинг вакиллари ва воситачи (дистрибюторлик) ташкилотлар);

— лизинг шартномалари бўйича лизинг хизматлари кўрсатадиган ташкилотлар (енгил автотранспорт воситалари лизингидан ташқари);

— юридик шахслар билан лизинг шартномалари бўйича мамлакатимизда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларини камида 2,0 млрд сўм миқдорида устав капиталига эга бўлган кредит ташкилотлари ва асосий фаолият тури лизинг ҳисобланган ташкилотлар;

“TRADE-IN” дастури бўйича фуқаролар ва юридик шахслар томонидан расмий дилерлик корхоналарига;

— Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бошқармаларининг туман (шаҳар) бўлимлари давлат ижрочилари томонидан белгиланган тартибда электрон онлайн-аукционларда сотиш ҳолатларида.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бошқа давлатлардан олиб келинган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар тузиш эса,  улар божхона органларида расмийлаштирилгандан ва Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин амалга оширилади.

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтмаган автомототранспорт воситаларининг бозорларда олди-сотдиси ва айирбошланиши, шунингдек автомототранспорт воситаларини биржалар орқали сотиш тақиқланади.

Нотариуслар томонидан автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш ҳамда расмий дилерлар томонидан “TRADE-IN” дастури бўйича илгари фойдаланилган автотранспорт воситаларининг олди-сотди шартномасини расмийлаштириш бошқа шахсга бериш тақиқланмаганлиги ва хатлаб қўйилмаганлиги текширилгандан кейин амалга оширилади, тасарруф этиш ҳуқуқисиз ишончномалар бундан мустасно.

Автотранспорт воситаларини 18 ёшга тўлмаган шахсларга, мототранспорт воситаларини 16 ёшга тўлмаган шахсларга истисно тариқасида рўйхатдан ўтказишда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси ушбу шахсларга расмийлаштирилади, гувоҳномага ва автомототранспорт воситаларини рўйхатга олиш карточкасига: “Транспорт воситаси эгаси 18 (16) ёшга тўлгунга қадар васийлик ва ҳомийлик органларининг ёки уларнинг қонуний вакилларининг (ота-оналари, фарзандликка олувчилар ва ҳомийларнинг) рухсатисиз автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар тузиш тақиқланади” ёзуви киритилади.

Нотариуслар томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар нотариал тартибда тасдиқланган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатга олиш (ҳисобга қўйиш) учун тақдим этилади.

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 398

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
1 138

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


14-март 2026, 09:26
912

Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?

Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.


18-март 2026, 09:11
892

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.