currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларҚандай ҳолларда ходимни ишдан четлаштириш мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Қандай ҳолларда ходимни ишдан четлаштириш мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Ҳуқуқ

calendar

25.03.2024

eye

368

Қандай ҳолларда ходимни ишдан четлаштириш мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб© Фото: hudud24.uz / habikatura

Ходим ишдан четлаштирилганида унинг иш ҳақи сақланмайди, бироқ қонунчиликда айрим истисно ҳолатлар мавжуд. Хизмат текшируви даврида ходим ишдан четлаштирилса, унга иш ҳақи тўланиши керак. Hudud24.uz қуйидаги мақолада ходимни ишдан четлаштиришдаги муҳим жиҳатларга эътибор қаратди.

1. Ходимни ишдан четлаштириш нима?

Ишдан четлаштириш – ходимни меҳнат мажбуриятларини бажаришга вақтинча йўл қўймаслик ҳисобланади, ходим ишдан четлаштирилганда, умумий асосда иш ҳақи тўланмайди, истиснолар мавжуд.

Масалан, ходим алкоголли ичимликдан маст ҳолатда ишга келганида, ўз меҳнат вазифаларини бажаришга вақтинчалик йўл қўйилмайди ва бу ишдан четлаштириш деб аталади. Ишдан четлаштирилган ходим ишдан бўшатилган ҳисобланмайди.

2. Ходим қандай ҳолларда ишдан четлаштирилади?

Ходим ишдан четлаштирилиши шарт бўлган, яъни қонунчиликда аниқ белгилаб қўйилган ҳамда иш берувчининг ихтиёрига кўра ишдан четлаштириш мумкин бўлган ҳолатлар мавжуд.

Қуйидаги ҳолларда ходим мажбурий равишда ишдан четлаштирилади:

– ваколатли давлат органларининг талабига кўра;

– алкоголь, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсирида мастлик ҳолатида бўлганда;

– меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқимаган ҳамда текширувдан ўтмаганда;

– мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаганда;

– тиббий хулосага мувофиқ қарши кўрсатмалар аниқланганда;

– ходим соғлиғи ҳолатига кўра 4 ойгача вақтинча бошқа ишга ўтказишга муҳтож бўлганда, бошқа ишга ўтишни рад этганида ёки иш берувчида мазкур ходимга мос иш бўлмаганида;

– ходим фойдаланиши шарт бўлган шахсий ва (ёки) жамоавий ҳимоя воситаларидан фойдаланмаганда.

3. Карантинда ходим эмланишдан бош тортса қандай чора кўрилади?

Карантинли ва одам учун хавфли бошқа юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди бўлганда профилактик эмлаш жорий этилиши мумкин, ходим мазкур эмлашдан ўтишни рад этганда (соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатмалар мавжуд бўлмаганда) иш берувчи уни ишдан четлаштиришга ҳақли.

Ходимга хизмат текшируви тайинланганида унинг ишда бўлиши хизмат текширувини ўтказишга халақит беришига асосли сабаблар бўлса, иш берувчи ходимни ишдан четлаштириши мумкин.

Ходим қанча муддатга ишдан четлаштирилиши мумкин?

Ходим ишдан четлаштириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилгунигача бутун даврга ишдан четлаштирилади.

Ходим ишдан четлаштирилганда унга иш ҳақи ҳисобланадими?

Ишдан четлаштириш даврида ходимга иш ҳақи ҳисобланмайди.

Шунингдек, айрим истисно ҳолатлар мавжуд, унга кўра қуйидаги ҳолатларда ходим ишдан четлаштирилса ҳам унга ойлик тўланади:

ходим ўз айбисиз меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқувдан ҳамда билим ва кўникмалари текширувдан ўтмаган ёки мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаганда;

ходимга иш берувчи томонидан шахсий ва (ёки) жамоавий ҳимоя воситалари берилмаганда;

хизмат текшируви ўтказилиши муносабати билан ишдан четлаштирилганда.

Ходим ўзини ноқонуний ишдан четлаштирилган деб ҳисобласа, судга шикоят қилиши мумкин.

Ноқонуний ишдан четлаштирилган ходим аввалги ишига қўйилади ҳамда унга етказилган моддий зарар ва маънавий зиён қоплаб берилади.

Низони кўриб чиқишда ходимни ишдан четлаштиришнинг қонунийлигини исботлаш вазифаси иш берувчининг зиммасига юкланади. Ходим ваколатли давлат органларининг талабига кўра ишдан четлаштирилганда эса мазкур орган зиммасига юклатилади.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 135

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 195

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 108

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 547

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.