Ҳуқуқ
23.01.2025
231
2023 йил 23 октябрда қабул қилинган “Никоҳ, Оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Респупликаси Вазирлар Маҳкамасининг 550-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, ушбу қарорнинг 6 бобида никоҳдан ажратиш тартиби белгилаб қўйилган.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 42- ва 218-моддаларига мувофиқ ФҲДЁ органи мулкий низолари ҳамда вояга етмаган фарзандлари бўлмаган эр-хотинлардан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги аризани қабул қилишлари мумкин. Агар никоҳдан ажратиш тўғрисидаги аризани бериш чоғида хотин ҳомиладор бўлса никоҳдан ажратиш тўғрисидаги аризани қабул қилиш рад этилади.
ФҲДЁ органи эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза берилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай бу ҳақида эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясини ёзма равишда хабардор қилишлари лозим.
Алоҳида яшовчи эр-хотинни никоҳдан ажратишни қайд этиш уларнинг биргаликда берган аризаларига асосан ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Агар эр-хотиндан бири никоҳдан ажралиш тўғрисидаги аризани бериш учун ФҲДЁ органига кела олмаса, у ҳолда эр-хотин номидан биргаликда ёзилган аризани улардан бири топшириши мумкин. Кела олмаган эр ёки хотиннинг аризадаги имзоси нотариал тартибда ёки ФҲДЁ органи мудири томонидан тасдиқланган бўлиши керак. Аризада эр-хотин ажралишга ўзаро рози эканликлари, вояга етмаган болалари йўқлиги, шунингдек улардан бири никоҳдан ажратиш қайд этилиши белгиланган кунда ФҲДЁ органига кела олмаса, никоҳдан ажратишнинг унинг иштирокисиз қайд этилишига розилиги тасдиқланади.
Бунда ФҲДЁ органлари тегишли органлардан вояга етмаган фарзандлари йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни сўрашлари мумкин.
Агар никоҳдан ажралишга эр-хотиннинг ўзаро розилиги бўлгани ҳолда умумий мулк ҳақида ёки меҳнатга лаёқатсиз, муҳтож эр ёки хотиннинг таъминоти ҳақида низолар бўлса, у ҳолда никоҳдан ажратиш суд тартибида ҳал этилади.
Никоҳдан ажратиш қайд этилгандан сўнг никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага унинг тугатилганлиги ҳақида белги қўйилади ва у аризачиларга қайтарилади.
Иномжон Маматқулов,
Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси
Молия иқтисод шўбаси бошлиғи
Улашиш:
Бошқалар
2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади
“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.
Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?
Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.
Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби қандай?
Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин.