currencies image

12 736,48 UZS

21,17

usd

currencies image

14 193,53 UZS

74,63

eur

currencies image

137,60 UZS

0,45

ru



АсосийЯнгиликларҚандай ҳолатларда ҳужжатлар нусхалари бепул тиклаб берилади?

Қандай ҳолатларда ҳужжатлар нусхалари бепул тиклаб берилади?

Ҳуқуқ

calendar

26.09.2024

eye

101

Қандай ҳолатларда ҳужжатлар нусхалари бепул тиклаб берилади?

Офатлар юз берганлиги оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ва тикланишда тегишли тўловлардан озод қилинадиган муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхати тасдиқланган (22.10.2020 йилдаги ПҚ-4871-сон қарорга қаранг)

Бундай ҳужжатлар 19 та бўлиб, уларнинг ичида паспорт (ID карта), “права”, никоҳ қоғози ва бошқа ҳужжатлар мавжуд.

2021 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатларни тиклашда давлат божи ҳамда герб, консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғим ва давлат хизматларини кўрсатганлик учун белгиланган тўловлардан озод этилади:

а) қуйидаги ҳужжатларни тиклашда:

  • Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахс ва хорижий фуқаронинг ID-картаси (Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспорти);
     
  • Ўзбекистон фуқаросининг ҳамда Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқиш учун биометрик ҳаракатланиш ҳужжати;
     
  • Ўзбекистонга қайтиш учун гувоҳнома;
     
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаросига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга берилган паспортнинг ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатнинг йўқолганлиги ҳақидаги маълумотнома;
     
  • Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эллик фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун рухсатнома;
     
  • Ўзбекистонга таклиф қилиш тўғрисидаги гувоҳнома;
     
  • Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан расмийлаштириладиган маълумотномалар;

б) Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан талаб қилиб олинадиган қуйидаги ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ва дубликатлари, шунингдек уларнинг мавжудлиги ҳақида маълумотномаларни тиклашда:

  • чақирув участкасида қайд этилганлик ҳақидаги гувоҳнома, ҳарбий гувоҳнома ва захирадаги офицернинг гувоҳномаси;
     
  • транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказилганлик гувоҳномаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига вақтинчалик рухсатнома;
     
  • туғилганлик ҳақида гувоҳнома, никоҳ тузилганлиги ва никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳномалар, ўлим ҳақида гувоҳнома;
     
  • нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатлари, ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ҳамда реестрлардан кўчирмалар.

Шарти – юқорида санаб ўтилган ҳужжатлар табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар, нотурар жойнинг ёнғини ёки қулаши, транспорт воситасининг ёнғини) юз берганлиги оқибатида эгасининг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган бўлиши лозим.

Бундан ташқари, ушбу ҳолатларда ҳужжат эгаси бўлган жисмоний шахсларга нисбатан жазо чоралари қўлланилмайди.

Зарурат туғилганда, офатлар юз берганлиги ҳолатларини тасдиқлаш, ҳужжатни тиклаш ваколати бўлган давлат органининг сўровига асосан:

  • Ўзбекистон ҳудудида – ФВВ томонидан бериладиган маълумотнома асосида;
     
  • хорижий давлатлар ҳудудида – хорижий давлат ваколатли идоралари томонидан берилган ва легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган ёхуд Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ расмийлаштирилган маълумотнома асосида амалга оширилади. Бундай маълумотнома мавжуд бўлмаган тақдирда, ҳужжат ТИВ орқали дипломатик ваколатхоналар ёки консуллик муассасаларидан олинадиган маълумотнома асосида тикланади.

Офатлар юз беришида муайян шахслар (ташкилотлар) айбдор бўлса, ҳужжатларни тиклаганлик учун тўловлар ва бошқа ҳақиқий харажатлар улардан регресс тартибида ундирилади.
 

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 333

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
4 542

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
1 646

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


30-август 2024, 09:36
1 380

Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади

Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.