currencies image

12 886,90 UZS

53,03

usd

currencies image

14 625,34 UZS

100,30

eur

currencies image

160,87 UZS

1,16

ru



АсосийЯнгиликларҚаршида 200 ўринли янги туғруқ комплекси барпо этилади – Президент қарори

Қаршида 200 ўринли янги туғруқ комплекси барпо этилади – Президент қарори

Ўзбекистон

calendar

13.02.2024

eye

243

Қаршида 200 ўринли янги туғруқ комплекси барпо этилади – Президент қарори

Президентнинг “Қашқадарё вилоятида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатга кўра, ҳудудда профилактик кўриклар ва скрининг дастурлар кўламини кенгайтириш, вилоят даражасида 40 турдаги ва туман даражасида 20 турдаги янги даволаш ва диагностика усулларини амалиётга жорий қилиш, аҳоли ва тиббиёт ташкилотларини сифатли ва хавфсиз дори воситалари, тиббиёт буюмлари билан таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланган.

Шунингдек, қарордан кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими сифатини ошириш, тиббиёт тизимини рақамлаштириш каби муҳим топшириқлар ўрин олган.

Бундан ташқари, 2024 – 2025 ўқув йилидан бошлаб барча тиббиёт олий таълим муассасаларида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 5 йил ишлаб бериш шарти билан алоҳида давлат бюртмаси жорий этилади.

Қашқадарё вилоятида онкологик касалликларни эрта босқичда аниқлаган тиббиёт бригадалари ҳар бир аниқланган ҳолат учун 2 млн сўм миқдорида рағбатлантирилади.

Қолаверса, қарорга мувофиқ:

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) вилоят филиалининг ўрин-жойлар сонини 220 тадан 300 тагача ошириш;

Қарши темирйўл шифохонасини РШТЁИМнинг вилоят филиалига ўтказиш;

Қарши туғруқ комплекси ўрнида 200 ўрин-жойли янги туғруқ комплексини барпо этиш;

50 ўринга мўлжалланган ҳудудлараро хоспис ташкил этиш;

Қарши шаҳрида янги тиббиёт маркази ва Бешкент шаҳрида янги шифохона қуриш;

Қарши шаҳри ва Китоб туманларида ихтисослаштирилган реабилитация марказини ташкил этиш кўзда тутилган.

Улашиш:

Бошқалар

29-апрел 2025, 12:44
2 167

Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб

“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.


30-апрел 2025, 05:02
1 836

Олий суд пленуми мажлисида Lex.uz сайти фаолияти таништирилди

Lex.uz сайти ҳозирги вақтда республикада ягона электрон шаклдаги расмий манба ҳисобланади. Сайтга бир тилда 50 мингдан ортиқ ҳужжатлар жойлаштирилган.


9-май 2025, 09:48
1 182

Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари

Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.


7-май 2025, 10:21
1 126

“Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури бошланади

Сўнгги 7 йилда тиббиётга ажратилаётган маблағ 6 карра ошгани ва жорий йилда 42 триллион сўмга етгани таъкидланди.